1991-йил 31-август. Ўзбекистон Республикаси Мустақилги эълон қилинди.
1992-йил 8-декабрь. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.
1993-йил 7-май. Ўзбекистон Республикасининг биринчи ордени — “Соғлом авлод учун” ордени таъсис этилди.
1994-йил 1-июль. Ўзбекистон Республикаси Миллий валютаси — сўм муомалага киритилди.
1995-йил 26-декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “1996-йилни Амир Темур йили” деб эълон қилиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
1996-йил 19-июль. Асака автомобил заводининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Шу йили Дамас, Нехиа, Тиcо каби учта автомобил линияси ишга туширилди.
1997-йил 10-март. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида” Қарори қабул қилди.
1998-йил 22-май. Ўзбек алпинистларидан биринчи бўлиб Рустам Ражапов Жомолунгма (Эверест) тоғининг энг баланд чўққисини забт этиб, у ерда Ўзбекистон байроғини ўрнатди.
1999-йил 2-март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “9-майни Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
2000-йил 25-август. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ёшлар учун “Ниҳол” мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
2001-йил 20-декабрь. Қашқадарёда Шўртангаз-кимё мажмуининг халқаро тақдимоти бўлиб ўтди.
2002-йил 24-октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
2003-йил 15-ноябрь. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топди.
2004-йил 12-март. Хоразм вилояти Хазорасп тумани ҳудудида яна битта катта иншоат — Амударё орқали ўтган кўприк ишга туширилди.
2005-йил 8-декабрь. Президент Ислом Каримов 2006-йилни мамлакатимизда “Ҳомийлар ва шифокорлар йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
2006-йил 21-февраль. Республика байналмилал маданият марказида ЮНЭСКО ишлари бўйича миллий комиссия ва “Маънавият ва маърифат” Республика маркази билан ҳамкорликда Халқаро она тили куни нишонланди.
2007-йил. “Аср қурилиши” дея эътироф этилган “Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон” темирйўл линияси ишга туширилди.
2008-йил 2-декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида Ўзбекистонда биринчи эркин иқтисодий зона — “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) ташкил этилди.
2009-йил 1-сентябрь. “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали мажлис бўлиб ўтди.
2010-йил 27-январь. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида иштирок этди ва “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир” мавзуида маъруза қилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатБенджамин Франклиннинг муввафақият сирини биласизми?
Бенжамин Франклин машҳур америкалик сиёсатчи, дипломат, жамоат арбоби, муаллиф, олим, кашфиётчи. Америка давлатчилигининг шаклланишида, Америка Қўшма Штатлари Мустақиллик деклараци
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
СиёсатТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати
Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам
Сиёсат“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?
2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл
