Лицейимизда бугунги кунда 1121 нафар ўқувчи уч йўналиш бўйича таълим олмоқда. Бизга 67 нафар ўқитувчи - педагоглар дарс беради. Уларнинг 17 нафари фан номзоди ва бир нафари фан докторидир. Ўқув ва бошқарув тизими компютерлаштирилмоқда. Ички ва ташқи интернет тармоқ тизимлари йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган компютерларда махсус хорижий тилларни ўқитиш учун мултимедиали ўқитиш хонаси хизмат кўрсатмоқда.
Билим масканимиз ўқитувчи ва ўқувчилари халқаро ва республика миқёсида ташкил этилган фан олимпиадалари ҳамда кўрик-танловларда фаол қатнашадилар. Жумладан, 2011 йилда Германияда немис тили бўйича ўтказилган бадиий-ижодий танловда 3 нафар ўқувчи ғолибликни қўлга киритишган. 21 нафар ўқувчи эса АКСЕЛС ташкилоти томонидан эълон қилинган танловлар ғолиби бўлиб ташкилот дастури бўйича бир йиллик Америка Қўшма Штатларида ўқиб келиш имкониятини қўлга киритишди. Олти нафар ўқитувчи эса “Аълочи инглиз тили ўқитувчилари” танлови ғолиби бўлишган. Лицейимиздан “Камолот” ЁИҲ ва Ўзбекистон Санъати ва маданияти форуми жамғармаси томонидан ташкил этилган интеллектуал олимпиаданинг “Сиз тарихни биласизми?” ва “Нима, қаерда ва қачон?” йўналишлари бўйича лицейимиз ўқувчилари жамоаси шаҳарда биринчи ўринни эгаллаб республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Математика бўйича фан олимпиадасининг шаҳар босқичида Комил Насруллаев ғолиб бўлган бўлса, рус тилидан Республика босқичида Гулчеҳра Алиева 2-ўринни эгаллаб 2-даражали дипломни қўлга киритди.
Илм масканимизнинг “Ёш ҳуқуқшунослар” жамоаси кетма-кет “Ҳуқуқ билимдонлари”, “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танловларида юқори ўринларни эгаллаб келишмоқда. Иқтидорли ўқувчилар ўқув масканимиз фахрига айланган.
Ана шу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.Академик лицейимиз битирувчиларининг билим даражаси ва олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичлари Республика Давлат тест маркази маълумотларига кўра мамлакатимизда энг юқори ҳисобланади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБаҳорда биргаликда гўзал бўламиз!
Гўзаллик жуда кенг қамровли тушунча. Ҳар бир қиз каби мен ҳам нафақат ички, балки ташқи гўзаллигимга ҳам алоҳида аҳамият бераман. Ўзбек қизларида софлик, мусаффолик сақланиб қолган
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
