Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мукофот муборак, Мурод ака!

28.08.2014
20 марта ўқилди
Мукофот муборак, Мурод ака!

Мустақиллигимизнинг йигирма уч йиллик шодиёнаси арафасида таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб келаётган ходимларни мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Истиқлол шарофати билан барча соҳаларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизда рўй бераётган ўзгаришлар, жаҳон халқларининг тасанноларига сабаб бўлаётган ютуқларимиз замирида халқимизнинг фидокорона меҳнатлари мужассам. Ана шундай жонкуяр инсонлардан бири Бухоро вилояти Олот тумани Тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида болалар реаниматологи бўлиб фаолият юритаётган Мурод Абдуллаев ҳам байрам арафасида II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланди.

– Ўтаётган ҳар бир кунимиз ғанимат ва ҳар сонияси олтинга тенг, – дейди Мурод Абдуллаев. – Жаннатмакон заминда яшаётган эканмиз, унинг янада гуллаб-яшнаши, равнақи учун ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз ҳам фарз, ҳам қарздир. Тиббиёт соҳасини ривожлантириш учун Юртбошимиз зарурий барча чора-тадбирларни амалга оширмоқда, соҳа ходимларига – бизга ишонч билдирмоқда. “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланганим қувончли бўлиш билан бир қаторда, зиммамга янада кўпроқ масъулият юклайди. Мен бу ишончни сидқидилдан оқлашга ҳаракат қиламан! Бу мукофот нафақат менинг ютуғим, балки мен билан елкама-елка фаолият юритаётган бутун жамоамиз ютуғи деб биламан.

Дарҳақиқат, юртимизнинг барча туман, қишлоқларида, шаҳар ва овулларида инсонлар саломатлигини таъминлаш мақсадида замонавий тиббиёт клиникалари барпо этилмоқда. Жаҳон талабига жавоб берадиган жиҳозлар билан таъминланиб, зарур бўлган барча шароитлар яратилган. Бунинг натижасида, аҳоли турмуши фаровон, туғилиш сони йил сайин ортмоқда, беморлар камайиб, турли хасталикларнинг олди олиняпти. Соҳада жонбозлик кўрсатаётган фидокорлар меҳнати муносиб тақдирланмоқда. Бу мукофотлар ҳақиқий байрам совғаси бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Теглар:#2014/35-36

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?Саломатлик

«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа

23.03.2023249
Коронавирус авж олган мамлакатлардан жўнатмаларни қабул қилиш хавфлими?Тиббиёт олами

Коронавирус авж олган мамлакатлардан жўнатмаларни қабул қилиш хавфлими?

Коронавирус инфекцияси тўғрисида нималарни билиш керак? КОВИД-19 билан боғлиқ саволларга Самарқанд вилояти Санепидхизмат бошқармаси Вирусология лабораторияси мудири Ю.Облоқуловадан

11.03.2023137
Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...Маданият

Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...

Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм

28.06.2024279
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.2024273