Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Муаллим – камолот кўзгуси

25.02.2014
26 марта ўқилди
Муаллим – камолот кўзгуси

– Китоб ўқийдиган қизни келин қиламан, унинг маънавияти юксак, дунёқараши кенг бўлади. Бу биргина менинг эмас, айни пайтда барча оналарнинг нияти бўлса керак, – дея хиёл жилмайиб сўзлаётган Азиза Боймуродованинг фикрларини тинглар эканмиз, бир зум кўз ўнгимизда мутолаага берилиб, китобдаги қаҳрамонлар оламига саёҳат қилаётган париваш қизнинг гулгун чеҳраси намоён бўлди. Эътибор берган бўлсангиз у ораста, саранжом-саришта. Унинг беозор қалби эзгуликлар тарафдори. Оиладаги оқилона тарбия боис, бир фазилатига минг фазилат қўшилган бўлса, севиб ўқиётган китобидаги ижобий қаҳрамонлар сабаб яна юзлаб ҳислатларни қалбига тугиб бормоқда.

Азиза Боймуродова ўн нафар фарзанд орасида камолга етган. Олис Тасмачи қишлоғида жойлашган мактаб кутубхонаси тиниб-тинчимас қизнинг дарсдан сўнг энг севимли ошиёни бўлгани рост. Қачон қараманг, унинг қўлида бир даста китоб бўлиб, улардаги қаҳрамонларга ўхшашни дилига жойлаб борарди. Мактабни тугаллагач, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга қабул қилинган Азизанинг нияти худди дадаси сингари ижодкор, малакали ўқитувчи бўлиш эди.

Қизнинг қалбидаги тобора теранлашиб бораётган орзулар бўй кўрсата бошлади. Кечагина мактаб кутубхонасида бош кўтармай мутолаа қилаётган Азиза Боймуродова эндиликда Каттақўрғон туманидаги 28-умумтаълим мактабига раҳбарлик қилмоқда. 2007-йилда тўлиқ таъмирдан чиққан таълим масканида “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳибаси Замира Темирова, Моҳидил Номозова, Акмал Турсунов, Шаҳноза Исмоилова, Нилуфар Йўлдошева сингари жонкуяр устозларнинг саъй-ҳаракати боис кўплаб ютуқларни қўлга киритган ўқувчилар мактаб нуфузини оширмоқда. Илм масканида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” Қонуни, ҳамда Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури асосида олиб борилаётган ишларнинг самараси юқорилиги боис, мактаб нафақат туманда, балки вилоятда ҳам етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Турли спорт ва фан тўгараклари машғулотларига қатнашиб келаётган ўқувчилар Баркамол авлод марказининг мактаб билан йўлга қўйилган ҳамкорлиги боис, у ердаги “Бичиш-тикиш”, “Пазандалик сирлари”, “Ёш самолёцоз” каби тўгаракларнинг ҳам фаол аъзоларига айланган.

Айниқса, мактаб жамоаси турли фанлар бўйича ўтказилаётган беллашувларда фаол иштирок этиб келаётган 4-синф ўқувчиси Зулфизар Қўчқорова, Мафтуна Маҳмудова, 3-синф ўқувчиси Зарина Шарипова билан ҳақли равишда фахрланишади. Шунингдек, “Ўзбекистон” телеканалида ўтказилган “Ўйла, изла, топ” мусобақасининг Республика босқичида мактаб жамоаси И ўринни қўлга киритган. “Умид ниҳоллари” Республика спорт мусобақасининг ҳудудий босқичида волейбол спорт тури бўйича биринчи ўринни эгаллаган қизлар жамоаси айни вақтда кўплаб спорт мусобақаларида фаол иштирок этмоқда. Ўқувчиларнинг спортга бўлган қизиқишини янада мустаҳкамлаш борасида жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Лутфулло Қурбонов, Ғолиб Умаровнинг саъй-ҳаракатлари бениҳоя катта бўлмоқда.

– Ҳар бир инсон болалик хотиралари билан яшайди. Ўқувчиларнинг севимли устози бўлишимга кўмаклашган мактаб кутубхонаси ҳамон қадрли масканим, бу ерга кирсам болалигимга қайтгандай бўламан. Ўқувчиларимизни ҳам шу қутлуғ масканга етаклайвераман, – дейди Азиза Боймуродова.

Теглар:#2014/8

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021315
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021309
Психологик портрет деганда нимани тушунамиз?Маданият

Психологик портрет деганда нимани тушунамиз?

Ҳар бир одамнинг психологик портрети бўлади. Уни рассом эмас, балким Сизнинг ўзингиз яратасиз. Айнан мана шу психологик портрет бошқаларнинг Сизга бўлган муносабатини белгилаб бера

12.11.2021300
Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...Маданият

Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...

Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм

28.06.2024286