Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Миллий журналистикада жаҳон тажрибаси

12.10.2015
25 марта ўқилди
Миллий журналистикада жаҳон тажрибаси

25 сентябрь куни пойтахтимизда “Миллий журналистикани ривожлантириш истиқболлари: назария ва амалиёт (халқаро тажриба)” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Журналистлар ижодий уюшмаси каби қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга экани Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу меъёрлар Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларида ўз ифодасини топган.

Конференцияда мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларининг жаҳон ахборот оламидаги ўрни тобора кенгайиб бораётгани, уларнинг замонавий асосда фаолият юритиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилгани, соҳада халқаро ҳамкорлик ривожланаётгани таъкидланди. Ахборот агентликлари, телерадиоканаллар томонидан тайёрланаётган материаллар реал вақт режимида дунё бўйлаб тарқатилаётгани, барча босма нашрлар ўз веб-сайтига эга экани миллий журналистикамизнинг жаҳон ахборот воситалари билан уйғун ривожланаётганидан далолат беради.

Мамлакатимизда соҳа ходимларининг жаҳон журналистикасининг илғор иш услублари ва ютуқларини ўрганишига катта эътибор қаратилмоқда. Жаҳоннинг етакчи медиакомпаниялари журналист ва мутахассислари иштирокида семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Ҳар йили кўплаб журналистлар хорижий мамлакатларда малака ошириб қайтмоқда.

Форум ва унинг сессия мажлисларида оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, халқаро даражадаги журналистларни тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш, телерадиоканалларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва бу борада хорижий давлатлар тажрибасига оид қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Теглар:#2015/40

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДАИқтисод

МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини

05.06.2024285
Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатиСпорт

Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор

05.10.2021127
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.2024156
«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?Саломатлик

«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа

23.03.2023259