Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мен ҳаётни ва куйлашни севаман

02.12.2017
66 марта ўқилди
Мен ҳаётни ва куйлашни севаман

Ҳаётни севган, меҳр-муҳаббат ва садоқатини дилбар қўшиқлари орқали тараннум этиб, ўзбек санъати ихлосамандлари қалбини забт этиб келаётган хушовоз хонанда, матонатли қалб эгаси, I гуруҳ ногирони Дилдора КУНУЗОҚОВАни 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастури олдидан суҳбатга тортдик:

– Дилдорахон, ҳаётга бўлган интилишингиз, қолаверса, матонат ва журъат сизни катта саҳанага чорлаган. Келинг, санъат оламига кириб келишингиз ҳақида суҳбатлашсак.

– Аллоҳ севган бандасига дард бераркан. Мен ҳам ҳаётда кўп синовларни бошимдан ўтказдим. Қийинчилик ва машаққатларни эса Яратганнинг менга берган сабру матонати туфайли енгиб ўтдим.

Сизга айтсам, ўқувчилик йилларим мактабимиздаги ҳар қандай тадбир менинг қўшиқларимсиз ўтмасди. Қаерда бўлмай, доим қўшиқ хиргойи қилиб юрардим.

10 йил мобайнида оёқ ва тос суякдан 28 марта енгил ва мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Оғриқ ва дардни фақат қўшиқ билан енгдим. Бир куни синглим Садоқат овозимни диктофонга ёзиб олиб, “Ўзбекконцерт” (аввалги “Ўзбекнаво”) бирлашмасининг туман бўлими раҳбари Абдураҳмон Тешаевга эшиттирибди. Шундан сўнг у киши мени шифохонага излаб келди ва бундай овоз билан яхши қўшиқлар куйлай олишимни айтди. Қалбимда азалий орзуларимга етишишга яна иштиёқ туғилди.

– Саҳнага чиқиш, репетиция ва овоз ёзиш жараёнларининг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Бу вазиятда ота-онангиз соғлигингизга зарар етиши, толиқиб қолишингиздан чўчимайдими?

– Улар ҳеч қачон фарзандларининг истакларига қарши чиқмаган. Болалигимиздан ўқиб-ўрганишимиз, билим олишимиз учун барча шароитларни яратиб берган. Айниқса, улар доим мени кўнглимга қарашган. Ҳозир ҳам ота-онам ёнимда ёрдамга шай туришади.

– Концертолди тайёргарликлар ҳақида гапирсангиз.

– Устозим ва маслакдошим Санжар Санаевнинг катта ёрдами, қолаверса, “Ўзбекконцерт” бирлашмасининг қўллаб-қувватлаши туфайли “Истиқлол” санъат саройида илк яккахон концертимни мухлисларга, санъат ихлосмандларига тақдим этиш арафасида турибман. Тўғрисини айтсам, бироз ҳаяжонланяпман. Чунки, бундай катта саҳнада қўшиқ куйлаш мен учун катта синов. Қолаверса, концерт дастуримиз 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон ногиронлар жамияти томонидан хайрия мақсадида ташкил этилди. Шу сабаб асосан ногирон, имконияти чекланган инсонлар, кам таъминланган оила фарзандлари, кекса ва нуронийларга таклифномалар тарқатилади.

– Мухлисларга тилакларингиз...

– Илоҳим, юртимиздаги тинчлик-хотиржамликка кўз тегмасин! Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги билан самимий муборакбод этаман. Бахтимизга ота-оналаримиз саломат бўлишсин. Инсонлар ўртасидаги меҳр-у мурувват ва оқибат туйғулари ҳеч қачон йўқолмасин!

Теглар:#2017/48

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Сиз қайси темпераментга мансубсиз?Тиббий сабоқлар

Сиз қайси темпераментга мансубсиз?

Темперамент одамнинг теварак-атрофдаги воқеаларга муносабати ва ҳиссиётининг айрим хусусиятларини белгилаб беради. Темперамент онг, хотира, ақл-заковат ва қобилиятни акс эттирмайди

19.07.2022188
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021313
Психологик портрет деганда нимани тушунамиз?Маданият

Психологик портрет деганда нимани тушунамиз?

Ҳар бир одамнинг психологик портрети бўлади. Уни рассом эмас, балким Сизнинг ўзингиз яратасиз. Айнан мана шу психологик портрет бошқаларнинг Сизга бўлган муносабатини белгилаб бера

12.11.2021303
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.2024300