Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси энг чекка қишлоқларни ҳам қамраб олмоқда, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлими директори Муборак Аҳмедова.
Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг вилоят ҳудудий бўлими 2012 йилда ва 2013 йил 1-чораги давомида аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, айниқса, болалар ва аёлларни, шунингдек, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида бир қатор тиббий, хайрия ва маданий-маърифий, спорт йўналишларида ўз фаолиятини амалга оширмоқда.
Бухоро вилояти минтақавий филиали орқали 2012-2013 йилнинг биринчи чораги давомида аҳолининг ижтимоий қатламларига ҳамда Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг доимий ҳаракатдаги комиссиясининг тақсимотига асосан барча туман ва шаҳарлардаги тиббий муассасаларга кўплаб дори-дармонлар, тиббий анжомлар, турли хилдаги шприцлар ва санитария-гигиена воситалари тарқатилди.
“Болаларни соғломлаштириш” дастурига мувофиқ 2012 йил давомида Германиянинг “Фриеденздорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти томонидан ажратилган грант маблағлари доирасида туғма лаб-танглай нуқсони мавжуд бўлган 42 нафар ногирон болалар (4 млн. 920 минг сўм маблағ доирасида) Бухоро Вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлимида операция қилинди.
Бундан ташқари жамғарма ажратилган грант маблағлари ҳисобига оёқнинг туғма ортопедик нуқсони бўлган болаларни ҳам жарроҳлик йўли билан даволашга кўмаклашмоқда. Юқоридаги ташхис қўйилган 4 нафар бемор болалар вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида операция қилинди.
Жамғарма ва “Фриденздорф Интернйшнл” халқаро ташкилоти ўртасидаги шартномага мувофиқ Умиджон Тўраев, Жасмина Болтаева ва Жонибек Ибрагимов каби бемор болалар 2012 йилда Германияга даволаниш учун жўнатилди ва ҳозирда улар даволанишни давом эттирмоқда.
Бухоро вилояти тиббий-ижтимоий патронаж кўчма бригадаси томонидан 2013 йилнинг 1 чорагида 18 минг 241 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларига дори-дармон санитария-гигиена воситалари тарқатилди.
Жамғарманинг Бухоро вилояти ҳудудий бўлимига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуватлаш Жамоат фонди томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” номли лойиҳани бажариш учун 13 миллион сўмлик давлат гранти ажратилди. 7 миллион 500 минг сўм грант ҳисобидан “Витрум пренатал форте” витаминлари олиниб камқон ҳомиладор ва эмизикли аёлларга тарқатилди.
Болаларни жисмоний ва ақлий салоҳиятини ошириш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 356 та маданий-маърифий, спорт ҳамда хайрия тадбирлари ташкил этилди. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида “ОИВ ва ОИТС”, “Гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари”, “Соғлом турмуш тарзи” ҳамда “Репродуктив саломатлик” каби мавзуларда мутахассис-шифокорлар томонидан турли давра суҳбатлари ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСоғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошланди
Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳиятига эътибор берсак, уларнинг барчаси шу муқаддас Ватанда азиз саналган инсон учун эканлиги яққо
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
