Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МАРОҚЛИ ҲОРДИҚ болажонларга тортиқ

05.06.2015
33 марта ўқилди
МАРОҚЛИ ҲОРДИҚ болажонларга тортиқ

Анъанага кўра бу йил ҳам ўқув мавсуми ниҳоясига етгач болажонлар сафар сумкаларини ҳозирлаб, ёзги оромгоҳлар томон йўл олаётир. Ўз навбатида дам олиш масканларида барча шарт-шароитлар ҳозирланиб, тайёргарлик ишлари якунланган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 март куни қабул қилинган “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Республикамиз бўйича жорий йилда 213 та стационар ва 795 та кундузги оромгоҳлар ташкил этилиши ҳамда уларда 287 минг 171 нафар ўқувчининг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказиш ва соғломлаштириш режалаштирилган.

Уларнинг 151 минг 726 нафари стационар оромгоҳларда ва 135 минг 445 нафари кундузги оромгоҳларда дам олиши кўзда тутилган. Жорий йилда ташкил этиладиган ихтисослашган йўналишларда республика бўйича жами 68 та оромгоҳ ташкил этилди.

Болаларнинг таътилни мазмунли ўтказишлари ҳамда бўш вақтларидан унумли фойдаланиш мақсадида чет тилларини ўргатиш тўгараклари йўлга қўйилган. Бу йилги мавсум 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунидан бошланди. Оромгоҳлар 7 мавсумдан иборат.

Дарҳақиқат, ёшларни ҳар томонлама баркамол вояга етказиш, уларни истиқлол ғоялари ҳамда она-Ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёзги оромгоҳлар қайта реконструкция қилиниб, жиҳозлар янгиланди. Болаларнинг ҳам руҳан, ҳам жисмонан саломатлигини таъминлаш учун уларнинг овқатланиш дастури ҳам диетолог томонидан тузиб чиқилган. Хуллас, таътилнинг мароқли ҳамда мазмунли ўтиши учун барча қулайликлар муҳайё. Болаларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ўтказиши келгуси ўқув йилида янада аъло баҳоларга ўқиш учун замин ҳозирлайди.

Болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш ҳам доимий эътибордаги масалалардандир. Шу мақсадда бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарурий дори-дармон воситалари жамланди. Болалар хавфсизлигини таъминлаш, саломатлигини назорат қилиш йўналишидаги ишлар кучайтирилиб, ҳар бир оромгоҳда ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш, коммунал хизмат соҳалари мутахассисларининг тун-у кун навбатчилиги ташкил этилди.

Ёзги оромгоҳлар жисмоний соғломлаштириш билан бир қаторда болаларнинг маънавиятини юксалтириш, интеллектуал салоҳиятини ошириш масканига ҳам айланган. Оромгоҳларда қатор ташкилотлар, шу жумладан, касаба уюшмалари томонидан маданий, маънавий, маърифий тадбирлар, қизиқарли учрашувлар, бадиий кечалар, ижодий фестиваллар, кўрик-танловлар, китобхонлик байрамлари, болалар акциялари ташкил этилади.

Шунингдек, интеллектуал ривожлантириш оромгоҳларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Бўстонлиқ туманидаги “Қуёшли” болалар оромгоҳи негизида шундай фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, унда билимлар беллашувларида ғолиб бўлган 500 нафардан ортиқ ўқувчи дам олишмоқда.

Ҳудудий ахборот-ресурс марказлари томонидан стационар оромгоҳлар 100 минг 705 дона болалар адабиётлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, мустақиллик йилларида эришилган ютуқларга бағишланган рисолалар, газета ва журналлар билан таъминланди. Кундузги оромгоҳларда дам олувчи болалар эса мактаб кутубхоналаридан фойдаланади. Шунингдек, оромгоҳлар Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан мавсум давомида спорт жиҳозлари билан таъминланади.

Мухтасар айтганда, болажонларнинг мириқиб ҳордиқ олишлари учун оромгоҳлар барча шароитлар яратилган. Айни дамда юртимиздаги сўлим дам олиш масканлари болаларнинг шодон кулгиси ва куй-қўшиқлари билан янада файзли бўлиб бормоқда.

Теглар:#2015/23

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болажонлар мароқли дам оладиЖамият

Болажонлар мароқли дам олади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл

01.07.202189
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022317
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?Жамият

Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?

Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли

27.10.2020309
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021287