
Юртимизда кексаларни эъзозлаш, ёши улуғ инсонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларга муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбири тўғрисида”ги қарори асосида жойларда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Фарғона вилоятида 110 нафар Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси истиқомат қилади. Шу билан бирга 4 минг нафардан зиёд фронт ортида меҳнат қилган, боқувчисини йўқотган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг рўйхати шакллантирилди. “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилоят бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, ўтганлар хотираси яна бир эсланди.
– Жойлардаги ишчи гуруҳлар томонидан “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”, “Мардлик, бурч ва садоқат” шиорлари остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, “Нуроний” жамғармаси шаҳар, туман бўлимлари фаоллари томонидан ўқув масканлари, маҳалла гузарлари ва корхона ташкилотларда фаол фахрийлар иштирокида хотира кечалари, уч авлод учрашувлари ўтказилмоқда, – дейди жамғарманинг вилоят бўлими раис ўринбосари Хурсанбой Шарафиддинов. – Шу билан бир қаторда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг уйларига бориб, уларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, эҳтиёжманд фуқароларга ногиронлик аравачалари, эшитиш аппарати ва бошқа тиббий жиҳозлар тақдим этилмоқда.
Уруш қатнашчиларининг истаклари асосида ўзлари жанг қилган мамлакатларга бир нафар яқини билан саёҳат қилишни ташкил этиш ҳамда Кисловодск шаҳридаги “Ўзбекистон”санаторийси ва республикамиздаги бошқа дам олиш масканларида бепул даволанишларини таъминлаш бўйича ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда.
Ўзбекистон туманининг Деҳқонобод қишлоғида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мирзаёр ота Маҳкамов ҳам урушнинг энг қонли нуқталарида жанг қилган. У 1952 йилда урушдан қайтгач, ички ишлар соҳасида самарали меҳнат қилди. Турмуш ўртоғи билан 9 фарзандни тарбиялаб, вояга етказди. Ота фарзандларининг барчасини эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялади. Уларни касб-корли қилди. 3 нафар ўғил ота касбини давом эттирди. Отахон ҳар бир сўзида маҳалладаги ёш ўғил-қизларга бугунги тинч ва доруломон кунларнинг қадрига етиш лозимлигини уқтиради.
– Урушни биз кўрдик, сизлар кўрманглар. Бир-бирингизни қадрланг. Ўзбекистонимиз равнақига ҳисса қўшишни катта бахт деб билинг, – дейди 93 ёшни қарши олган Мирзаёр бобо.
Тинчлик йўлида ўз жонини фидо қилган ватандошларимизни хотирлаш, жангоҳлардан омон қайтган ва бугун орамизда бўлган, фронт ортида матонат кўрсатганларни эъзозлаш, уларнинг дуоларини олиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Зеро, боболаримизнинг кўрган-кечирган оғир машаққатлари замирида истиқлол неъматларини нақадар қадрли эканини англаймиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
СиёсатТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати
Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам
Сиёсат“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?
2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
