1 июль куни Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади. “Xushnudbek.uz” сайти магистратура имтиҳонларига ва қабул жараёнига киритилган ўзгаришлар ҳақида ёзди.
Жорий йилда магистратурага 5 минг талаба, шундан 1556 нафари давлат гранти, 3444 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Maгистратурада умумий квоталар сони ўтган йилгига қараганда ўзгармаган.
20 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги янги низом тасдиқланган эди. Низомга биноан, қабул жараёнларига айрим ўзгаришлар киритилди.
Шунга кўра, магистратурага қуйидаги фанлардан ёзма (ёки ижодий) кириш синовлари (махсус тест синовлари) бўлиб ўтади:
магистратура мутахассислигига мувофиқ келувчи таълим йўналишининг махсус фанлари (иккитагача);
Информатика ва ахборот технологиялари;
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;
чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили).
Янги киритилган информатика фанидан синов 50 баллик тизимда баҳоланади. Бунинг натижасида умумий баллар миқдорида ҳам ўзгариш бўлди. Magisтратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл эндиликда 400 ни ташкил этади. Илгари 350 балл эди.
Яна бир ўзгариш — чет тили фанидан кириш синовида қатнашмасдан максимал балл бериладиган имтиёзли сертификатлар сони кенгайди. Илгари фақат TOEFL бўйича камида 58 ёки IELTS бўйича камида 5 балл олганлиги тўғрисида сертификати бор абитуриентга автоматик 50 балл берилар эди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
