Гуллар билан безатилган мактаб саҳнаси... Бошловчи қизнинг майин овози барчанинг диққатини тортди... У танлов шартларини дона-дона қилиб эълон қилиши баробарида, ўзаро беллашаётган жамоа аъзоларининг юрагидаги ҳаяжон юз-у кўзига кўчади... Тўғрида, ким ҳам ғолиб бўлишни истамайди, дейсиз?!
Орадан йиллар ўтди, мактаб билан боғлиқ ширин хотиралар дилга муҳрланган. Мактабни тамомлаган ўқувчилар энди катта ҳаёт сари қадам қўйишмоқда. Ҳар бири ўз қизиқишлари бўйича турли таълим даргоҳларига ўқишга киришди.
Қўнғироқдай овози билан мактабидаги барча учун севимли бўлиб улгурган Мафтуна Холмуродова ҳам тенгдошлари қатори Термиз давлат университети қошидаги 5-Жарқўрғон академик лицейида таҳсилни давом эттиришга қарор қилди. Иқтидорли қизнинг ташкилотчилиги, жамоат ишларидаги фаоллиги бу ерда ҳам давом этди. Мазкур таълим масканида ўтказилган кўплаб тадбир ва байрам кечаларини ташкиллаштиришда фаол иштирок этган синглимиз шеърлар ҳам ёзади. Унинг Ватанга муҳаббат, ёшлик шижоати, дўстлик, она меҳрини тараннум этувчи шеърлари ўқувчи дилига яқин.
Тиниб-тинчимас қиз спорт билан ҳам мунтазам шуғулланиб келмоқда. У каратенинг шотокан тури билан астойдил шуғулланади. Тинимсиз машқлар катта ютуқлар сари етаклайди. Мафтуна спортнинг мазкур тури бўйича ўтган йили ёшлар ўртасида ўтказилган республика мусобақасида ИИ ўринни қўлга киритган бўлса, жорий йилда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган иккинчи жаҳон кубогида И ўринни эгаллаб, мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Спорцевар қиз мураббийлари, дўстлари ва ота-онасининг ишончини оқлаш йўлида астойдил тер тўккани боис, 2013-йилнинг август ойида Япониянинг Токио шаҳрида дунёнинг 41 та давлатидан келган ўсмир қизлар ўртасида ўтказилган ХИ жаҳон чемпионатида ИИ ўринни эгаллади.
– Жаҳон ареналарида Ўзбекистон номи янграши билан онажонимнинг нурли чеҳраси кўз ўнгимда намоён бўлади, – дейди Мафтуна жилмайиб.
Бувижонларимиз қадимдан, қиз боланинг қўлида ҳунари бўлгани яхши, келгусида унинг корига ярайди, дейишиб оиласидаги қизларнинг барчасига ўз ҳунарини ўргатишга интилишган. Мафтуна ҳам бувисининг ёнида зардўзлик ва кашта тикишнинг сирларини ўрганиб келмоқда.
У “Либослар дизайнери” йўналишида ҳам таҳсил олиб, малакали устозларидан бу касбнинг сир-асрорини қунт билан ўрганишга интилди. Тиниб-тинчимас қиз жорий йилда ўтказилган “Келажак овози” кўрик-танловининг вилоят босқичида яратган либослари бўйича И ўринни эгаллаб танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Муваффақиятлар аввало ўқиб-изланиш ҳамда самарали меҳнат туфайли қозонилади. Эришилаётган ютуқларда Мафтуна ўқиётган билим масканидаги малакали устозларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган “Ораста қизлар” кўрик-танловининг республика фестивалида қатнашиб, фахрли ўринни эгаллашга мувваффақ бўлган 5-Жарқўрғон академик лицейи қизлари жамоаси сафида Мафтуна Холмуродова ҳам ўз иқтидорини яна бир бор намоён этди.
Ижодкор синглимизнинг қаламига мансуб “Шукрона” номли шеърида гўё қалбидаги шаҳд-у шиддатини ифодаловчи шундай сатрлар бор:
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
