Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Куз – ХАЁЛКАШ ДУГОНАМ

12.10.2015
35 марта ўқилди
Куз – ХАЁЛКАШ ДУГОНАМ

Чиройда тенгсиз, бағри турфа гуллар билан тўла дугонам бор эди. У юлдузлар билан сўзлашишни, қуёшнинг тафтида тобланишни хуш кўрарди. У ёш ва навқирон эди. Мен эса унга эътибор бермасдим.

Унинг хаёлпарастлиги ғашимни келтирарди. Бир куни у тўсатдан ғойиб бўлди. Дугонамни излаб бормаган жойим қолмади. Айрилиқ қалбимни оғир жароҳатлади. Энди мен ҳам хаёлпараст қизга айландим. Унинг бағридаги гуллар ифорини, юлдуз тўла осмонини қўмсайвердим. Кеча уни йўлакда кўриб қолдим. Ҳа, ҳа, айнан кеча мен дугонамни топдим. Бироқ...

Энди у маҳзун эди. Олдингидек қувнаб, қиқирламас, атрофида капалаклар парвона бўлмасди. Энди бошида камалак эмас, булутдан рўмол ўраган эди.

Уни қандай учратиб қолганим билан қизиқяпсизми? Унда айта қолай. Кеча дастлаб унинг мактубини кўриб қолдим. У япроқларга дил сўзларини ёзиб қўйишни яхши кўрарди. Баланд дарахтлар соя солиб турган йўлакдан борарканман, оёғим остига бир сариқ япроқ келиб тушди. У дугонамнинг мактуби. Хатда у мени, дўст-биродарларию, парвоналарини жуда соғинганини ёзибди. Ўқиб бўлишим билан иккинчи мактуб пойимда ястанди. У шамол оғушида тебраниб мендан узоқлаша бошлади. Ортидан одимимни тезлатдим. У эса мендан қоча бошлади. Япроқ билан овора бўлиб, қаерга бораётганим, нима мақсадда йўлга отланганимни ҳам унутибман. Бориб-бориб қалин дарахтзорлар олдидан чиқдим. Ўша ерда дугонам сочини тараб ўтирар эди. Юзлари сарғайган, йўқ-йўқ, офтобдан ранг олган. Атрофида шамоллар парвона. У аввалгидан ҳам файзли, серсавлат, донишманд қиёфа касб этган эдики, бир лаҳза ҳайратдан донг қотдим. Ўзимни унинг бағрига отдим. У эса секингина шивирлади: Дийдор ва меҳрга зор бўлдим, соғинч қалбимни тилка-пора қилди. Лекин мен ўзимни йўқотмадим, аксинча қалбимни кашф этдим.

Теглар:#2015/41

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Магнит бўрони кузатилганда қандай йўл тутиш лозим?Тиббиёт олами

Магнит бўрони кузатилганда қандай йўл тутиш лозим?

Кейинги пайтларда сайёрамизда магнит бўрони тез-тез кузатилаётгани сир эмас. Хўш, ана шундай вазиятда шифокорлар қандай йўл тутишни тавсия этишади? – Магнит бўрони инсон саломатлиг

30.05.2022183
Куз ва қишда қандай хасталиклар авж олади?Тиббий сабоқлар

Куз ва қишда қандай хасталиклар авж олади?

Қуйида куз ва қиш ойларида тез-тез учраб турадиган айрим касалликларга тўхталиб ўтсак. Лаблар нега ёрилади? Совуқ кунларда организмда турли витаминлар танқислиги кузатилади. Лаблар

17.12.202154
«Ёшариб» бораётган муаммо:  нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?Тиббий сабоқлар

«Ёшариб» бораётган муаммо: нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?

Ҳозир ёшлар орасида сочлари барвақт оқараётган ва ҳатто сочларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган «алопеция» деб номланувчи касалликка чалинганлар кўп учрамоқда. Хўш, нима учун бу му

18.07.202469
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022317