Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Куч – билим ва тафаккурда

08.07.2013
59 марта ўқилди
Куч – билим ва тафаккурда

Юртимизда эртамизнинг муносиб ворислари бўлган ёшларимизга яратилаётган шароитларга чинданда ҳавасинг келади. Ана шу имкониятлардан самарали фойдаланаётган йигит-қизларнинг янги-янги марраларни забт этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, республика миқёсида ўтказилаётган кўрик-танловлар, фан олимпиадалари, турли беллашувлар чинакам иқтидор эгаларини кашф этишда қўл келмоқда.

Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро ҳайрия жамғармасига қарашли Тиббий-ижтимоий марказда бўлиб ўтган тадбир жамғарманинг ташкил топганига 20 йил тўлиши муносабати ҳамда "Соғлом авлод" газетаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида ўтказилган "Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур" танлови якунларига бағишланди. Мазкур танлов саволларига тўғри жавоб йўллаган 2-Тошкент Юридик коллежи 2-бос­қич ўқувчиси Ҳуррият Донобоева ўз сўзида, "Биз ёшларга яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланамиз. Ўқиб-изланамиз. Чунки, юртимиз эртаси иқтидорли ёшлар қўлида", – дея таъкидлади. Шунингдек, танлов ғолиблари Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти 2-босқич талабаси Нодирбек Ёқубов, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 34-мактаб ўқувчиси Эъзоза Усмонхўжаевалар ҳам ўз сўзларида ёшларга яратилаётган имкониятлар, шароитлар ва уларга кўрсатилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтишди.

Теглар:#2013/27

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.2024300
Қирқ ёшдан кейин  нега суяк емирилиши кучаяди?Тиббий сабоқлар

Қирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?

Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонларимиз бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда. Буни тиббиётда осте

22.08.2024220
Зумрад фаслда аллергик касалликлар кучаядими?Табобат

Зумрад фаслда аллергик касалликлар кучаядими?

Ён-атроф яшилликка бурканган. Аммо бундай ўзгаришлар айрим инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Хўш, бунинг сабаби нима? Аввало айтиш лозимки, баҳор фаслида дарахтлар гу

14.04.2023136
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022324