Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Кампирдевор” битиклари

28.10.2013
30 марта ўқилди
“Кампирдевор” битиклари

Ўзбекистон Республикаси дунёнинг археологик ёдгорликларга бой минтақаларидандир.

1970- йили Самарқандда О'збекистон Фанлар академияси тизимида махсус Археология институти ташкил этилгани ўлкамиз тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этди. Қирқ йилдан ортиқроқ вақт мобайнида о'збек археолог-қадимшунослари томонидан о'нлаб дунё миқёсидаги йирик кашфиётлар амалга оширилди. О'збекистон замини дунё маданияти ва сивилизациясининг энг қадимий бешикларидан бири экани илмий асосда исботланди.

– Ҳозирги кунда Археология институти Франсиянинг илмий тадқиқотлар миллий маркази (СНРС), жаҳоннинг энг машҳур Лувр музейи, Италиянинг Рим, Болоня ва Неапол университетлари, Гер­мания Археология институти, Япониянинг “Япон маданиятини о'рганиш”, “Буюк ипак ё'ли” халқаро илмий марказлари билан ҳамкорликда фаолият юритиб келмоқда, – дейди О'збекистон Рес­публикаси Фанлар академияси Архео­логия институти илмий котиби, тарих фанлари номзоди Абдусобир Раимқулов. – Ташкил этилган халқаро экспедициялар она Ватанимизнинг тарихи нақадар бой эканини яна бир бор исботлади. Самарқанддаги Афросиёб, Добу­сия,­ Қофирқал'а, Тошкент воҳаси­даги Оби Раҳмат, Сурхон­дарёдаги Эски Термиз, Жарқо'тон, Бухоро воҳасидаги Оёқог'итма, Кампир­девор, Пойкент, Ромитан, Вардонзе, Қашқадарёдаги Сангиртепа, Ялпоқтепа, Андижондаги Мингтепа, Жиззах шаҳридаги Қалиятепада олиб борилаётган қазишма ишлари бунга мисол.

Дарҳақиқат, ҳамкорлик ишлари натижасида 2003-2013-йиллар давомида Тошкент вилоятидаги Оби Раҳмат г'орида неандертал даври одамлари – Ҳомо сапиенс о'тиш даври одамининг суяк қолдиқлари топилди. Унинг атрофидан тошдан ясалган турли хил меҳнат қуроллари, ҳайвон суяклари ва уларни оловдан фойдаланганликлари ҳақида гувоҳлик берувчи кул ва ко'мир парчалари борлиги аниқланди. Энг муҳими, дунё олимларининг одамзод пайдо бо'лиши билан бог'лиқ ко'пгина жумбоқларига ечим топилди.

Кейинги йилларда юртимиз тарихининг ноёб ёдгорликларидан яна бири – “воҳа деворлари” қайтадан о'рганилмоқда. Уларнинг орасида о'зининг узунлиги, аҳамияти ва сақланиш даражаси жиҳатидан Бухоро воҳасини о'раб олган “Кампирдевор” алоҳида о'ринга эга. Буюк Хитой девори каби хусусиятга эга ушбу деворлар қадимги Марв ва Балхда, Бақтрия билан Со'г'д чегарасида жойлашган “Темир дарвоза” атрофларида, Самарқанд Суг'идидаги “Деворий қиёмат “Уст­ру­шона, Чоч, Фарг'она ҳамда Хоразм воҳалари чегара­ларида ҳам аниқланган.

Со'нгги икки йил давомида эса “Кампирдевор”да археологик ишлар олиб борилиб, деворнинг сақланиб қолган қисмлари 250-280 км масофага чо'зилгани, Бухоро Со'г'дининг қадимги воҳа чега­ралари қаердан о'тгани аниқ­ланди. Мазкур ёдгорлик ва унинг атрофидаги қал'аларнинг биринчи қурилиш даври асосан милоднинг ИВ-В асрларига то'г'ри келади. Улар Бухоро воҳаси ҳамда Қизилқумнинг чо'л ҳудудларида яшовчи ко'чманчи аҳолиининг ҳужумларига қарши курашиш мақсадида қурилганини ко'рсатмоқда.

Яна шундай қадимий археологик ёдгорликлардан бири Самарқанд ҳокимларининг қароргоҳи Қофирқал'а ёдгорлигидир. У Самарқанд тума­нида қадимги Дарг'ом канали­нинг чап қирг'ог'ида жойлаш­ган. Арк, шаҳристон ва работдан иборат. Ёдгорликнинг атрофи мустаҳ­кам мудофаа девори билан о'ралган.

Қашқадарё воҳасининг Шаҳ­рисабз тумани ҳудудида жойлашган Юмалоқтепа ёдгор­лигидан топилган остадонлар ҳам о'ша давр одам­ларининг ма'навияти ҳақида тушун­чалар беради. Уларнинг ташқи юза­сига диний ва дунёвий маз­мунга эга бо'лган босма суратлар туши­рилган.

Тасвирларда о'лим ҳодисасидан кейин юз берадиган воқеалар – нариги дунёдаги “самовий суд” ҳолатлари, чинват ко'приги (Қил ко'прик)дан о'тиш, унинг олдида олтиндан ясалган адолат тарозисини ушлаб турган ма'буд Вираз, Меҳр ва Рашн ма'будлари, вафот этган одамнинг руҳини нариги дунёга олиб борган оқ от акс эттирилган.

Истиқлол шарофати туфайли бебаҳо қадриятларимиз тикланиб, она Ватанимиз тарихини о'рганиш, уни холисона баҳолаш, шу билан бирга аждодларимизнинг бой маданий меросларини тарг'иб қилиш имко­ни­ятига эга бо'лдик. Бундай кенг ко'ламли ишлар ёш авлодни о'з юртига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Теглар:#2013/43

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022317
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?Жамият

Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?

Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли

27.10.2020309
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021287
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021279