Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Яккасарой туманидаги 319-умумтаълим мактаби ва 5-болалар мусиқа ва санъат мактабида медиа-тур ташкил этилди. Унда журналистлар мазкур билим масканларидаги фан тўгараклари, турли машғулотлар, спорт секциялари фаолияти билан танишди.
Бугунги кунда мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида синфдан ташқари фан тўгараклари, спорт секциялари фаолият кўрсатмоқда. Ҳар бир мактабда фанлар бўйича дарсдан ташқари қўшимча машғулотлар жадвали ишлаб чиқилиб, мутахассислар ўқувчиларга ўз йўналиши бўйича билим ва маҳорат сирларини ўргатаётир.
319-умумтаълим мактабида “Ажиб ҳисоб”, “Ёш рассомлар”, “Ёш тилшунослар”, “Ёш дастурчи”, “Баркамол авлод”, “Вravo English”, “Ёш шашкачилар”, “Кураш” каби 35 дан зиёд тўгарак фаолият кўрсатмоқда.
Мазкур мактабдаги нутқ ўстириш, атроф-муҳит билан танишиш, мусиқий таълим бўйича ўтказилаётган машғулотлар бошланғич синф ўқувчиларининг дастлабки билимлари, онгу тафаккури, мантиқий фикрлаш қобилияти тўғри шаклланишига яқиндан кўмаклашади. Инглиз тилини ўрганишга оид дарслар болаларнинг хорижий тилларни ўрганишга доир билимини мустаҳкамлаб борса, спорт тўгараклари болаларда қатъият, ирода, ўзига бўлган ишончнинг янада кучайишига хизмат қилади.
Медиа-тур давомида ўқувчиларни синфдан ташқари машғулотларга кенгроқ жалб этишга оид ишларни янада кучайтириш, бу борада “оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш хусусида сўз юритилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Саломатлик«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа
МаданиятЁзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...
Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР
Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид
