Жўхорининг тилларанг доначалари ёхуд унинг фойдали хусусиятлари ҳақида

Тилларанг тусдаги, иссиққина маккажўхори доначаларини тановул қилиш барчага хуш кайфият бахш этади. Айниқса, ундан таралаётган ёқимли ҳид иштаҳани қитиқлайди.
Биласизми, маккажўхори дунё бўйича энг кўп экиладиган экинлар орасида буғдой ва гуручдан сўнг учинчи ўринда туради. Унинг Ватани Марказий ва Жанубий Америка ҳисобланади. Донининг таркибида 9-10 фоиз оқсил, 4-6 фоиз мой, 65-70 фоиз углевод V, V2, V6, Е витаминлари мавжуд. Унинг сарғиш навларида провитамин А, никотин ва пантанен кислоталар, флавоноидлар учрайди.
Маккажўхори жуда маҳсулдор ва турли мақсадларда ишлатиладиган экин туридир. Унинг дони ун, ёрма, бодроқ, ширин қаламчалар, маккажўхори мойи ва крахмал-патока, пиво, спирт саноатларида ишлатилади. Мазкур маҳсулотнинг донидан крахмал ва ёғ олинади. Попуги эса тиббиётда кенг ишлатилади. Попуклар таркибида 2,5 фоизгача ёғ, 0,12 фоиз эфир мойи, сапонинлар, флаваноидлар, органик кислоталар, гликозидлар, С ва К витаминлар, каротин ва бошқа зарур моддалар мавжуд.
150 грамм жўхори билан катта ёшли инсонларнинг В 1 витаминига бўлган талабини қондириш мумкин. Яна унинг таркибида склероздан ҳимоя қилувчи ва антитоксин ҳисобланган витамин Е ҳам мавжуд. Доимий тарзда жўхорини истеъмол қилиш юрак инсульти ва саратон хавфини олдини олади.
Унинг мевасидан олинган мой қон таркибидаги холестеринни камайтириш, артеросклероз касаллигини даволаш ва олдини олиш учун қўлланилади. Шу билан бирга, организмда моддалар алмашинувини яхшилашда, қандли диабет, нефрит, буйрак-тош ва холесистит касаллиги, ўт ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. Маккажўхоридан олинган крахмал болалар учун сепиладиган дорилар таркибига киради.
Жўхори темир, кальций, фосфор, магний ва бошқа микроэлементларнинг манбаи саналади. Унда Менделеев жадвалидаги элементларнинг 26 тури мавжуд. Таркибидаги В, Е, А, РР витаминлари инсонни руҳий зўриқишдан халос қилиб, соч ва терининг соғлом бўлишига яхши таъсир ўтказади. Шунингдек, у ёшартирувчи хусусиятга эга маҳсулот саналади. Қайнатилган жўхори ўзидаги фойдали хусусиятларни йўқотмайди. Унинг таркибига кирувчи лизин ва триптофан ошқозон-ичак қобилияти ва мушаклар тонусини яхшилашга хизмат қилади.
Қайнатилган жўхори қандли диабет билан оғриган беморлар учун тавсия этилади. У қанд миқдорини нормаллаштиради, аллергияга мойиллиги бор инсонларга, камқонликдан азият чекувчи, жигар, юрак хасталиги билан оғриган кишиларга яхши фойда беради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
Ёш оналарга фойдали 10 маслаҳат
Кичкинтойингизни парваришлар экансиз, ўз-ўзингизга мунтазам савол берасиз: мен ҳаммасини рисоладагидек бажаряпманми? болажон эса кундан-кун янги қилиқлар чиқариб, сизни бу ҳақда та
Тиббий сабоқларНафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?
Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо
12 ёш психологияси ёхуд ёш ота-оналарга маслаҳатлар
Нима учун айнан 12 ёш психологияси ҳақида ёзаяпман. Ҳадисда 12 ёшгача бўлган даврдаги тарбияга алоҳида урғу берилган. 12 ёшдан кейинги тарбия – бу кечиккан тарбия. Тарбия ҳомиладан
