Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Жамият барқарорлиги – аҳоли саломатлигида

23.04.2013
21 марта ўқилди
Жамият барқарорлиги – аҳоли саломатлигида

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Тиббий-ижтимоий Марказ мутахассислари кўп йиллардан буён аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ғамхўрлик кўрсатиш борасида қатор ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда. Тиббий-ижтимоий Марказ раҳбари Ҳотам Ризаев бошчилигида фаолият олиб бораётган акушер-гинеколог Сияра Жамбекова, Нодира Рўзиева, шифокор Насиба Гаппарова, болалар шифокори Нигина Саъдуллаева, ҳамширалар Шоҳиста Маҳамаджонова, Зилола Мирзакаримова, санитар-ҳайдовчи Босит Холиқовлар ҳамда Ҳудудлараро тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси аъзолари шифокор Зуҳра Мусахўжаева, акушер-гинеколог Гулшад Ўразниязова, ҳамширалар Муҳаббат Мирсаидова, Шоҳиста Рихсиева, санитар-ҳайдовчи Жумадилла Кўкаевлар ҳар бир оиланинг, айниқса чекка қишлоқлардаги оилаларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб, мониторинг олиб боришда фидойилик кўрсатиб келмоқда.

1996 йилдан ҳозирга қадар жамғарманинг 14 та тиббий - ижтимоий патронаж кўчма бригадалари томонидан 600 мингдан зиёд оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит, оила аъзоларининг айниқса, фертиль ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмирларнинг соғлиги ўрганилди. Оилада соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш бўйича мутахассислар томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Оилаларга тиббий ва хайрия ёрдамлари кўрсатилди.

1996 йилдан бери кўчма бригадалар томонидан 3 млн. нафардан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Уларнинг 50 фоиздан зиёдини аёллар, 30 фоиздан ортиғини болалар, 13 фоиздан кўпроғини ўсмирлар, 3 фоиздан зиёдини эркаклар ташкил қилади. Тиббий кўрикдан ўтган аҳоли орасида турли касалликлар бўйича беморлар рўйхатга олиниб, жойлардаги соғлиқни сақлаш тизими томонидан назоратга олиниб, соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

2011 йилдан бери “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Жанубий Кореянинг “KOFIH” хайрия жамғармаси билан ҳамкорлиги боис Тиббий-ижтимоий марказ грант маблағи эвазига замонавий ускуналар билан жиҳозланган янги бинода ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Айниқса, барча вилоятлар бўйича ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида жамоатчилик билан ҳамкорликда оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги тушунтириш ва тарғибот ишлари алоҳида аҳамият касб этмоқда. Яъни, ёшларда ўзининг ҳамда яқинларининг саломатлигига эътибори, тиббий маданият ошмоқда. Биргина 2013 йилнинг биринчи чорагида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари томонидан республика бўйича 271 та қишлоқ ва 699 та маҳаллада, ўқув муассасалари ҳарбий қисм­лар, корхона ва ташкилотларда 56 мингдан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан жами 14 минг нафардан зиёд ўсмир қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ва ногиронларни тиббий-ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мақсадида тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари томонидан бепул дори-дармонлар, санитария ва гигиена воситалари, кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ногиронлик аравачалари хайрия ёрдами сифатида тарқатилди.

Теглар:#2013/16

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022324
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.2024156
ССВ: аҳолига чангли ҳавода ниқоб тақиш, аллергик ва астма касаллиги бор беморларга ташқарига чиқмаслик тавсия этиладиТабобат

ССВ: аҳолига чангли ҳавода ниқоб тақиш, аллергик ва астма касаллиги бор беморларга ташқарига чиқмаслик тавсия этилади

Кеча юртимизда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисалари кузатилганидан хабарингиз бор. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарили

05.11.202168
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022208