Тошкент вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Оҳангарон туманидаги Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида жами 100 нафар ўсмир йигит-қизлар ва 33 нафар фертиль ёшидаги аёлларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.
Фарғона вилоятидаги жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Қува тумани 1-сонли умумтаълим мактабида туман Маънавият ва тарғибот маркази билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида "Эрта никоҳнинг олдини олиш" бўйича давра суҳбатини ўтказди. Жумладан, Риштон тумани "Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида эрта турмуш қуришнинг олдини олиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Наманган вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Республика Скрининг марказининг вилоят ҳудудий маркази шифокорлари билан ҳамкорликда Поп туманининг "Уйғур", "Янгиобод", "Хўжаобод" ва "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли орасида тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Жиззах тумани "Иттифоқ" ижтимоий-иқтисодий банк коллежи талабалари тиббий кўрикдан ўтказилди. Жамғарма томонидан дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари, "Соғлом онадан – соғлом бола", "Скрининг текширувини биласизми?" ва "Қариндошга қуда бўлманг" мавзуларида буклетлар тарқатилди.
Бухоро вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Бухоро шаҳридаги Санъат ва Маиший хизмат кўрсатиш коллежлари талабаларига "Қариндошга қуда бўлманг", "Скрининг текширувини биласизми?", "Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари" мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
