Жамғарманинг тиббий-ижтимоий маркази шифокорлари томонидан Шайхонтоҳур туманидаги Кўкча ва Тинчлик маҳаллаларида жами 92 нафар фуқаро тиббий-кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда аҳоли ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш мавзусида давра суҳбатлари ҳам бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Амударё туманидаги “Толқин” қишлоқ врачлик пунктида "Ёшларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Гурлан тумани Эшимжирон қишлоғи 7-сон маҳалласида жами 150 нафар фуқаро иштирокида "Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда" ва "Шу азиз Ватан барчамизники" мавзуларида фестиваль ўтказилди.
Бухоро вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ромитан туманидаги “Қизилравот” қишлоқ врачлик пунктида ҳафта давомида жами 401 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мавзуларида давра суҳбатлари ҳам ташкил қилинди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
