Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жамғарманинг минтақавий филиали биринчи синфга қабул қилинган ўқувчилар учун байрам тадбирини ўтказиб, уларга кузги ва қишки оёқ кийимлар совға қилди. Самарқанд шаҳар “Ёшлар” марказида Вилоят ҳокимияти, Ногиронлар маркази, Бандликка кўмаклашиш марказлари ҳамда жамғарма ҳамкорлигида ногирон болалар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси” мавзусида ижодий кўрик танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.
Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Халқ Демократик партияси Навоий шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда Мустақилликнинг 21 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги, ривожланиш ва тараққиёт одимлари” мавзусида Навоий шаҳридаги 17-мактабда маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган ногирон болаларга дори-дармонлар, кийим-кечаклар ва оёқ кийимлари тарқатилди.
Наманган вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги Алишер Навоий киносаройида “Кўкрак сути билан боқишнинг аҳамияти” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда иштирок этган 22 та қишлоқ врачлик пунктлари вакилларига эсдалик совғалари топширилди.
Жиззах вилояти жамғарма минтақавий филиали Бахмал тумани Сангзор Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Камолот” ЙИҲ, ва Республика хотин-қизлар қўмитаси туман бўлимлари ҳамкорликда “Никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти” ҳамда “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
