
Ко'ча ко'йда юрганимизда одамларнинг о'заро суҳбатида "Ҳа, булар мустақилликнинг болаларида, улар ко'п нарсага қодир", деган со'зларни эшитиб қоламиз.
Дарҳақиқат, истиқлолимизнинг эпкинидан баҳраманд бо'либ улг'аяётган ёшларимиз о'зларига яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб дунёга юртимиз номини янада машҳур бо'лишига о'з ҳиссаларини қо'шиб келмоқда. Сан'ат ва спорт соҳасида, умуман ко'плаб соҳаларда о'з иқтидорларини намоён этиб, О'збекистон келажаги буюк давлат эканини бутун дунёга яна бир бор эслатиб қо'йишмоқда.
Исломбек Синдоров ҳам ана шундай ёшларимиздан бири бо'либ, спорт оламида кам учрайдиган г'алабани тарих саҳифаларига муҳрлаб қо'йди. У Эронда 18 ёшгача бо'лган о'г'ил-қизлар о'ртасида о'тказилган шахмат мусобақасида бир ё'ла учта олтин медални қо'лга киритди.
Бундай ютуққа ҳар кимнинг ҳам ҳаваси келади. Зафарлар ортидаги машг'улотларни онаси Ҳафизахон шундай ҳикоя қилади:
– О'г'илларим болалигидан туг'илган кунларни тезда эслаб қоларди. То'рт ёшида карра жадвалини ёд биларди, – она фахр билан со'зида давом этди. – Исломбек Сергели туманидаги 305-мактабгача та'лим муассасасида тарбияланди. Тарбиячилари ҳам унинг зеҳни о'ткирлигини ко'п бора такрорлашган. Акаси иккисини шахмат то'гарагига бердик.
– Исломбек о'зига хос исте'доди билан ажралиб туради, – дейди ёш чемпионимизнинг шахмат бо'йича устози Сабоҳат Зайниддинова. – Биринчи о'йинини то'рт ярим ёшида о'йнади, беш ёшида туман болалар бог'чалари о'ртасида о'тказилган мусобақада биринчи о'ринни олди. О'тган йили декабрьда Деҳли шаҳрида бо'либ о'тган мактаб о'қувчилари о'ртасидаги мусобақада эса иккинчи о'ринни олди.
– Мен Ҳиндистонда Девшохга енгилгандим. Устозим билан ко'п тайёрландим, – дейди И.Синдоров. – Эронда у билан учрашаман деб о'йлагандим, мусобақада иштирок этмади.
Ҳа, Исломбек қит'а биринчилигида уч ё'налиш – рапид ва блиц турнирлари ҳамда классик шахмат бо'йича г'олиб чиқиб, учта олтин медални қо'лга киритди. У 21 партия о'йин о'тказиб, йигирматасида г'олиб бо'лди ва о'зига хос рекорд натижа о'рнатди.
– Шахматнинг ушбу уч ё'налишини тенгдошларингизга қандай тушунтириб берасиз? – дея кичик чемпионга юзландик. У о'йинлар вақт билан фарқланади, деди болаларча бег'уборлик билан. Осиё чемпионатида Исломбекнинг акаси 8 ёшли Жавоҳир ҳам иштирок этиб, кумуш медал билан тақдирланди.
– О'г'илларимнинг ютуг'и қувончим, – дейди чемпионларнинг отаси Санжарбек. – Бу мамлакатимизда ёшларга яратилган имкониятларнинг меваси, албатта. Фарзандларим шу юртга муносиб бо'либ камол топиши учун ҳамиша изланишда. Уларни ко'п кузатаман: Жавоҳир ҳар бир донани о'йлаб, фикрлаб о'йнайди. Исломбек эса о'зига ишонч, ҳужумкорлик билан дона суради. Кичик о'г'лим Ҳумоюн ҳам шахматга бегона эмас.
Ҳа, исте'додли фарзанд ота-онанинг, эл-у юртнинг фахри. Қит'анинг йигирмага яқин давлатидан 270 нафар шахматчи қатнашган чемпионатда Исломбекнинг о'йинларини мутахассислар юқори баҳолашди. Унинг о'зи эса бу ишончни оқлаш учун яна қизг'ин машг'улотларга киришган. Исломбек декабрь ойида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бо'либ о'тадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаб юборган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
