Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ВА ТАРМОҚДА КООПЕРАЦИЯ АЛОҚАЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

07.10.2019
14 марта ўқилди
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ВА ТАРМОҚДА КООПЕРАЦИЯ АЛОҚАЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли сонининг ортиб бораётгани, нон ва нон махсулотларига бўлган талаб кундан кун ортиб бормоқда.
Бу эса соҳада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва тармоқда кооперация алоқалапини жадаллаштириш, инвестиция асосида янги технологиялатни киритиш, сифат ва самарадорликни оширишни талаб этмоқда.
Жорий йилнинг 3 октябр куни “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси томонидан ўтказилган семинар айнан шу масалаларига бағишланди. Семинарда компания раҳбарияти ва мутахассислари, компания таркибидаги 44 та тизим корхоналарининг ишлаб чиқариш бўйича директорлари, нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисосланган масъулияти чекланган жамиятлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Айтиш жоизки, семинарни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарорига асосан, юртимизда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ягона тизимни яратиш, тармоқ ва ҳудудларда ушбу соҳани маҳаллийлаштириш, қувватлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш орқали бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда кооперация алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, импорт ҳажмини оптималлаштириш юзасидан белгиланган топшириқларни тизим корхоналарига жорий этишдан иборат.
Семинарни очиб берган Ўздонмаҳсулот АК раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Шуҳрат Узоқов ўз маърўзасида
фаол инвестиция сиёсати – барқарор иқтисодий ривожланишга эришишнинг энг муҳим шартларидан эканлигини, соҳани янада ривожлантириш учун янги технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришда бутловчи ва эҳтиёт қисмларни четдан қиммат нархларда сотиб олмасдан, балки ўзимизда ишлаб чиқариш, сифат ва самарадорлик, келажакда халқимизни сифатли нон ва нон маҳсулотлари билан таъмилашда замин яратишини таъкидлади.
Жумладан, Алижон Абдуллаев раҳбарлик қилаётган Наманган вилояти Учқўрғон "Нон махсулотлари" АЖнинг қоп 40 нафар ишчи ходимлар фаолият кўрсатаётган биргина цехи Финландия давлати "Fardan" компаниясининг замонавий технологияси билан таъминлангани, янги технология асосида бир йилда 60 миллион дона қоп ишлаб чиқарилиб, Наманган, Фарғона ва Андижон тегишли корхоналарни 50 кг.сиғимга эга қоплар билан таъминлаётгани, келажакда ишлаб чиқариш миқдорини янада ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, электр энергиясини тежаш ва таннархни арзонлаштириш кабиларга эришаётгани бунинг яққол мисолидир.


Инвестиция иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучидир. Мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсати юритилиб, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга хорижий инвеститциялар жалб этилиши натижасида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2019 йилги Инвестиция дастури доирасида “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизим корхоналари томонидан умумий қиймати 16,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 12 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича жадал иш олиб борилмоқда. Бу лойиҳаларнинг барчаси ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга қаратилган бўлиб асосий мақсад ресурс тежамкорлигига эришиш, маҳсулот сифатини оширишга қаратилган.
Маълумки, бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибидаги 44 та корхоналарда:
109 та нон ишлаб чиқарувчи цехлар;
67 та уруғлик цехи;
52 та тегирмон цехи;
46 та омухта ем цехи;
42 та макарон цехи;
16 та ёрма ишлаб чиқарувчи цехлар мавжуд.
Тармоқда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни самарали ташкил этишда кўмаклашибгина қолмай, корхоналарда электр энергия сарфини 20-25 фоизга қисқартиришга ёрдам бермоқда. Бундан ташқари, маҳсулот сифати ошиб, ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитлари яхшиланишига эришилмоқда. Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, компания таркибидаги корхоналарда саноат хавфсизлиги таъминланмоқда. Соҳага янги ва замонавий технологияларни жорий этишда Германия, Туркия, Россия, Украина ва Хитой давлатларининг илғор компаниялари билан хамкорлик алоқалари ўрнатиб келинмоқда.
“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси томонидан олиб борилаётган бу каби ислоҳотлар ғаллакор деҳқонларимиз томонидан етиштирилган буғдойни қайта ишлаб халқмизни сифати кафолатланган маҳаллий ун ва ун маҳсулотларига бўлган талабини қондиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024255
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.2024243
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025357
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024229