Ангренлик Шоҳсанам Нуриддинова шу йилнинг 26 июльида вилоятимизда бўлиб ўтган “Ишбилармон талаба - 2012” кўрик танловида ана шундай номга сазовор бўлди.
Ангрен шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 5-умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлаб, Маиший хизмат касб ҳунар коллежига бир дунё орзулар оғушида одимлаган Шоҳсанам тикувчилик, дизайнерлик сирларини мукаммал ўрганишни олдига мақсад қилиб қўйди. Ўз устида тинимсиз ишлади. Меҳнацеварлиги, қизиқувчанлиги, зукколиги билан атрофдагиларнинг ҳурматини қозонди. У тенгдошларидан фарқли ўлароқ, ҳам ўқишни, ҳам тикиш-бичиш сир-асрорларини қунт билан ўрганди.
Тикувчилик, миллий либослар йўналиши, бадиий безаклар билан ишлашни дастлаб “Шахлия” номли ўқув марказида илк устози Моҳира опа Норматовадан ўрганди. Аста-секин ўзи мустақил равишда миллий услубдаги либослар эскизларини яратиб, уларни тика бошлади ҳамда ўз тасаввуридаги ранго-ранг безаклар билан безай бошлади. Бора-бора бир-бирини такрорламайдиган либослар тикиш, уларга мутаносиб безаклар тайёрлаш унинг севимли машғулотига айланди. Коллежни тамомлагач, тикувчилик бўйича малакасини ошириш учун шаҳардаги моҳир, ўз меҳнати билан кўплаб ютуқларга эришган Шохиста Мадияровадан тикиш-бичиш сирларини ўргана бошлади. Маҳоратли устоздан қисқа вақт ичида иложи борича кўпроқ ўрганишга, янгиликларни ўзлаштиришга, ўз ишларида қўллашга интилди. Тикиш технологиялари, бичиш-тикиш, турли фасонларни, болалар кийимларини тикиш кўникмаларини мукаммал эгаллагач, опанинг энг яхши ходими бўлиб иш бошлади. Унинг ҳаракатчанлиги устозларига маъқул келиб, тикилиши мураккаб бўлган кийим-кечакларни ҳам унга ишониб топшира бошлашди.
– Табиатан иродали қизимнинг келажаги порлоқ эканини бешинчи синфга борган чоғларидаёқ сезганман. Чунки, ўша пайтда ҳам серҳаракат, қизиқувчан, куюнчак қиз эди-да, кимнинг либоси унга маъқул келса, албатта унинг эскизини дафтарига тушириб оларди ва катта бўлсам, ана шундай либослар тикаман, дерди хавас билан. – эйди онаси Дилдора опа Миржалилова мамнуният билан. – Ҳозирда устозлари билан бир сафда уларнинг ишончини оқлаб, фаолият юритаётганидан хурсандман.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
