2008-йилдан бери бизнинг ўқув масканимиз мазкур институтнинг дунё бўйича “1000 ҳамкор мактаблар дастури”да иштирок этиб келмоқда. Лицейимизда биз ўқувчилар инглиз тили, франсуз тили билан биргаликда немис тилини ҳам ўрганмоқдамиз. Натижада Гёте институти ўқувчилар ўртасида саралаш иншо танловларини ўтказиб, ҳар йили 4-5 нафар ғолиб ўқувчиларни Германиянинг Фрайбург, Дрезден шаҳарларига бир ойлик малака ошириш курсларига юбормоқда. Бугунги кунга қадар 20 нафар ўқувчи Германияда малака ошириб қайтишди. Шунингдек, ўқитувчилардан Моҳира Муродова уч маротаба, Ғайрат Ҳафизов икки маротаба, Екатерина Пашковская икки маротаба Германияда малака ошириб келишди.
Гёте институти 2008-йилдан бери лицейни илмий оммабоп журналлар ва дарсликлар билан таъминлаб келмоқда. Биз ўқувчиларга педагог устозларимиз ана шу асосда дарс ўтадилар.
Ўтган ўқув йилида немис тили фани бўйича ўтказилган олимпиадада шаҳар босқичи ғолиби бўлдим. Бу изланишларимни, саъи-ҳаракатларимни устозларимнинг, аввало ватанимизнинг яратган шарт-шароитларидан деб биламан. Интилишларимни бу йил ҳам давом эттираман.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
