Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Ижтимоий тадбиркорлик ва ННТ: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” мавзусида халқаро конференция

06.11.2017
27 марта ўқилди
“Ижтимоий тадбиркорлик ва ННТ: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” мавзусида халқаро конференция
Пойтахтимиздаги “Miran International” меҳмонхонасида “Ижтимоий тадбиркорлик ва ННТ: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда ижтимоий тадбиркорлик, унда Ўзбекистон тажрибаси ва Франция, Туркия, Германия, Австрия каби ривожланган давлатларидаги амалиёт таҳлил этилди, соҳа ривожи бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Конференциянинг биз учун аҳамиятли жихати унда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциатсияси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш Фонди томонидан жорий этилган грант совриндорлари ҳам тақдирланди. Жумладан, грант дастурида “Томорқа даромад манбаи” лойиҳаси билан иштирок этган Ўзбекистон Ёш фермерлари Кенгаши 5 000 000 сўмлик грант совриндори бўлди. Грант сертификати Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Қозоғистон ва Ўзбекистон бўйича минтақавий директори Хенриетте Кифер ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори бош маслахатчиси Юрген Беккер томонидан конференцияда иштирок этган Кенгаш мутахассисига топширилди. Шунингдек. Республика Ёш фермерлари Кенгаши грант совриндори сифатида Sharq Telekom компанияси томонидан тақдим этилган бир ойлик бепул интернет хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди. Х.ҲУСЕНОВА

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024252
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.2024238
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025351
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024223