Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳунар билан турмуш, меҳр билан кўнгил обод

05.12.2014
29 марта ўқилди
Ҳунар билан турмуш, меҳр билан кўнгил обод

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Имконияти чекланган ўқувчи-ёшлар учун ихтисослаштирилган Республика касб-ҳунар коллежида мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган кар-соқов, заиф эшитувчи, кўзи ожиз, заиф кўрувчи ва ҳаракат-таянч аъзоларида нуқсони бўлган 500 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Улар “Кенг ассортиментдаги тикувчилик ишлаб чиқариш”, “Радиотехника ва телеаппаратларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш”, “Компютер тармоқларини ишлатиш ва уларнинг дастурий таъминоти”, “Бухгалтерия иши”, “Маиший уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш”, “Тўқимачилик галантерияси ишлаб чиқариш (кўзи ожизлар учун)”, “Поябзал иши” йўналишлари бўйича касб-ҳунар ўрганмоқда.

Шунингдек, имконияти чекланган ўқувчиларнинг жамиятга мослашувини самарали амалга ошириш мақсадида ўқув синфлари, амалиёт хоналари, спорт заллари ва 52 та йўналишда (6 та спорт, 22 та фан, 24 та касб бўйича) тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Уч қаватли бинода жойлашган ўқувчилар ётоқхонасининг ҳар бир қаватида дам олиш хоналари мавжуд. Бу ерда улар ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказади. Шунингдек, зарур техник жиҳозлар билан таъминланган кутубхонада ўғил-қизлар ўзларининг билимини мустаҳкамлайди.

Ўқувчиларнинг интизомли, замонавий билимлардан бохабар бўлишлари йўлида Маъмура Халилхўжаева, Зарифа Мусахўжаева, Ихтиёр Ботиров, Низомиддин Умиров, Моҳира Жуманиёзова, Шаҳноза Юсупова, Ўктамхон Қўлдашева каби тажрибали тарбиячиларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз.

Яқинда мазкур ўқув масканида қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни юксалтириш, илм-маърифатни, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоялаш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини ёшлар онгига етказиш мақсадида “Зеболар баҳси” кўрик-танлови ўтказилди.

Мазкур кўрик-танловда коллежнинг зукко, истеъдодли ва зебо ўқувчиларидан бир гуруҳи “Таништирув”, “Савол-жавоб”, “Саҳна кўриниши”, “Алла айтиш” шартлари бўйича беллашдилар.

Қизлар замонамиз аёлининг спорт, санъат, тадбиркорлик соҳаларидаги эришаётган улкан ютуқлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, қизларни турмушга тайёрлаш, “Никоҳ шартномаси” ва “Тўйдан олдинги тиббий кўрик” масалаларидаги билимлари, кийиниш маданияти, меҳр-оқибат тушунчалари, миллий урф-одатларимиз акс этган саҳна кўринишлари орқали ўзларининг билим ва салоҳиятларини намойиш қилдилар. Айниқса, иштирокчилар томонидан ижро этилган муқаддас анъаналаримиз ва миллий урф-одатларимиз акс эттирилган саҳна кўринишлари ҳамда ўзига хос “Алла” ижроси барчага завқ бағишлади.

Ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчиларининг билим савиясини тўртта шарт бўйича 10 баллик тизимда баҳолади. Танлов натижасига кўра Каромат Жўраевага 1-ўрин насиб этди. 2-ўринга Гуласал Ҳайитова ва Маҳбуба Хуррамова, Чарос Турдибекова, Лобар Мусабоева 3-ўринга сазовор бўлдилар. Ғолибларга коллежнинг ҳамда ҳомий ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ўғил-қизларнинг ўзига ва ҳаётга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Рақамли технология – ёшлар нигоҳидаЖамият

Рақамли технология – ёшлар нигоҳида

Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим

26.04.2021131
«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?Саломатлик

«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа

23.03.2023259
Овқатланишдан кейин кўнгил айниса...Тиббий сабоқлар

Овқатланишдан кейин кўнгил айниса...

Овқатланишдан кейин оғриқ ва ноқулайлик сезишнинг кўплаб сабаблари бор. Агар оғриқ овқатдан кейин дарҳол сезилса ва у бир оздан кейин ўтиб кетса, бунга кўпинча овқат сабаб бўлади.

11.01.2023255
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022324