Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳеч бўлмаса жилмайиб, табассум улашинг

08.01.2016
32 марта ўқилди
Ҳеч бўлмаса жилмайиб, табассум улашинг

Ҳар доимгидек ишга келамиз-у, туманларга, чекка-чекка қишлоқларга йўл оламиз. Йўлларнинг пасту баландлигига қарамай олдинга одимлаб бораверамиз. Касбимизнинг завқи ҳам шунда-да. Устига-устак шу ҳафта шанба-якшанбада хизмат сафарига жўнаш лозим. Бу сафар Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани Халқобод посёлкасида яшовчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, ёлғиз кексалар ва ногиронларни, болалар, ёш ўсмирларни ва фертиль ёшидаги аёлларни тиббий-ижтимоий ёрдам бригадамиз томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш эди.

Иш қизғин авж олиб турган пайт бир аёл секин қадам босиб келаётган Тўмарис исмли қизини етаклаб шифокор Оразгул Ембергенованинг олдига ўтқазди.

– Дўхтир, қизимни кўриб қўйсангиз. Кейинги пайтларда юришга қийналиб, мактабга ҳам бора олмаяпти. Уйда даволанаяпти, – дея гап бошлади. Шифокор илинж истаб келган аёлга табассум қилди-да, қизни тиббий кўрикдан ўтказа бошлади. Текширув натижасида Тўмариснинг туғма юрак нуқсони билан касалланганлиги аниқланди. Аммо шифокор қани энди буни онаизорга айта олса... аммо сир бой бермади. Онанинг кўнглига таскин бериб, жўнатди. Аммо қизалоқнинг аҳволи борасида кун давомида бош қотирди.

Оразгул опа “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Корея Республикасидан малакали шифокорлар келиб туғма юрак нуқсони билан касалланган кам таъминланган оилалар фарзандларини бепул операция қилаётганидан хабари бор эди. Бу операцияга йўлланма олиш учун Тўмарис ҳақида маълумотларни марказга етказди. Қизалоқ Тошкент шаҳрида малакали шифокорлар томонидан операция қилинадиган бўлди. Шукр, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечди.

Эндиликда Тўмарис аввалги ҳолидан анчагина яхши. Кўча-кўйда уни мактабга шошиб кетишларини кўриб дилдан қувонаман. Куни кеча қизалоқ ҳақида Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясининг “Яхшидан шарофат” номли телекурсатуви намойиш қилинди. Тўмарис нафақат мактабга бораётгани, балки спорт тўгаракларида ҳам фаол иштирок этаётгани ҳақида таъкидлаб ўтилди. Бир қизалоқнинг бахтига, орзуларининг қанот қоқишига сабабчи бўлган инсонлар, шунингдек “Соғлом авлод учун” хайрия фондига алоҳида миннатдорлик билдиргани кўнглимни тўлқиллантириб юборди. Ўз касбининг билимдони, ташаббускор, кўп­лаб туманлар, маҳалла-ю, ўқув муассасаларида тиббий кўрикда фаол иштирок этиб, ёрдамга муҳтож оилаларга беминнат ёрдамини, ғамхўрлигини аямайдилар.

Вояга етмаганлар ва аёллар даврасида “Соғлом турмуш тарзи”, “Туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш”, тиббий маданиятни ошириш борасида турли суҳбатлар олиб боради. Унинг қизиқарли ўтишини таъминлашга ҳаракат қилади.

Оразгул опа Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом авлодни вояга етказиш, профилактикага асосланган тан-соғлиқни сақлаш ва ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган юқори малакали шифокорлардан.

Она ва бола саломатлиги – оила мустаҳкамлиги, турмушимиз ободонлигини таъминлайди. Зеро, соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келади. Ўз касбига бўлган садоқати, ёш авлодга ғамхўрлиги туфайли ва узоқ йиллик самарали меҳнатлари инобатга олиниб Оразгул Ембергенова “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва ташаккурномалар билан такдирланди. Биргина бу эмас, жорий йилда Оразбул Ембергенова Давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Ҳа, шифокорнинг иши осон эмас. Баъзида, шундай беморлар келадики, унинг дардини билатуриб, қўлингдан ҳеч қандай чора келмаслиги кўнгилни эзади. Шундай вақтларда Оразгул опа ҳамкасбларига “Ҳеч бўлмаса жилмайиб, таббассум улашинг”, дея уқтиради.

Теглар:#2015/52

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Донор: ўзгаларга саломатлик улашинг ва ўзингиз ҳам соғлом бўлинг!Саломатлик

Донор: ўзгаларга саломатлик улашинг ва ўзингиз ҳам соғлом бўлинг!

Қон донори бўлиш савобга бел боғлаш билан баробардир. Чунки атрофимизда минглаб бемор инсонларнинг соғайишлари учун қон жудаям зарур. Уларнинг шифо топишига ғойибона ёрдам бериш эс

15.10.2021167
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022324
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021293
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021287