Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳам ҳордиқ – ҳам соғлиқ

08.07.2013
29 марта ўқилди
Ҳам ҳордиқ – ҳам соғлиқ

Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасининг Тошкент шаҳар таянч маскани ва шаҳар Наркология диспансери ҳамкорлигида 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан "Гулбаҳор" номли болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида "Фарзандларимиз соғ­лом турмуш тарзини танлайдилар" номли кўп йиллар давомида анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган маданий-маърифий спорт тадбири ўтказилди.

Мазкур оромгоҳнинг иккинчи босқичида жами 200 нафар Қорақалпоғистон Республикасининг туманларидан келган болалар ҳордиқ чиқараётган бўлиб, бугунги тадбирда оромгоҳдаги – 6 та гуруҳ отрядлар ўртасида расмлар кўрик-танлови, асфальтга расм чизиш, саҳна кўринишлари ва "Қувноқ стартлар" спорт ўйинлари мусобақалари бўлиб ўтди. Тадбирни оромгоҳ раҳбари Олия Пармонқулова кириш сўзи билан очиб, ташкилотчилар билан таништирди. Тошкент шаҳар таянч маскани раҳбари М.Маҳкамбоева "Шахсий гигиена" ҳақида ва шаҳар Наркология диспансери шифокор – наркологи Нодира Абдалиева "Гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ва ОИТС касалликлари" ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, ўсмирларнинг саволларига мутахассислар тўлиқ жавоб беришди. Мавзуга доир савол-жавоб викторинаси ўтказилди. Тадбирда жамғарма таянч маскани томонидан 140 дона буклетлар тарқатилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад болаларда гиёхвандликнинг аянчли асоратлари ҳақида тўғри тушунча ҳосил қилиш ҳамда уларнинг ўз фикр ва дунёқарашларини расмлар ва саҳна кўринишлари орқали баён этишларига кенг имкон яратишдир.

Теглар:#2013/27

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023274
Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидасиСаломатлик

Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунё аҳолисининг 60 фоизга яқини етарли даражада жисмоний фаолият билан шуғулланмайди. Оқибатда юрак-қон томир тизими хас

12.06.2023248
«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?Саломатлик

«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом

24.05.2023201
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024574