Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳафтада неча соат ишлаш саломатлик учун зарар?

04.03.2017
34 марта ўқилди
Ҳафтада неча соат ишлаш саломатлик учун зарар?

Австралиялик олимлар инсон соғлом бўлиши учун ҳафтада неча соат ишлаши мумкинлигини аниқлаш борасида тадқиқот олиб боришди. Австралия миллий университети таҳлил натижалари ҳақида қисқа ва муҳим хулосаларни тақдим этди.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, соғлом ҳаёт тарзи олиб бориш учун ҳафтада максимал ҳисобда 39 соат ишлаш керак. Агар ҳафта давомидаги иш соатлари бу вақтдан ошиб кетса, унда бу ҳол инсон руҳияти ва жисмоний ҳолатига салбий таъсир этади. Сабаби инсон асосий вақтини иш билан ўтказади ва натижада ўзига бўлган эътибори камаяди, яъни ўз вақтида ва тўғри овқатланмайди, шунингдек, гигиеник қоидаларга ҳам риоя қилмайди.

Олимлар ҳафтасига 40 соатдан ортиқ ишлайдиган, хусусан аксарияти 24 ёшдан 65 ёшгача бўлган кишиларга меҳнат фаолиятини бироз чеклашни тавсия этишмоқда. Бу борада, айниқса, аёлларнинг юмушлари кўп эканлиги хулоса қилинган. Сабаби аёллар иш жойидаги вазифалардан ташқари, иш ҳақи тўланмайдиган уй юмушларини ҳам бажарадилар.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025353
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.2025280
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024228
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024159