Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ГУРУЧАРИҚНИНГ ЧИНАКАМ ФАХРИ

21.12.2015
28 марта ўқилди
ГУРУЧАРИҚНИНГ ЧИНАКАМ ФАХРИ

Пойтахтимизнинг Олмазор тумани, Гуручариқ маҳалласида яшовчи ўн олти ёшли Ҳасанбекни бугун ён-атрофдагилар яхши танийди. У маҳалласининг чинакам фахри. Шу сабабдан тенгқурлари унга доимо ҳавас билан қарайди. Тўғри-да, мунтазам спорт билан шуғулланадиган, қолаверса кўплаб мусобақаларда қатнашиб, ғолиб бўлиб қайтаётган Ҳасанбекка ким ҳам ҳавас қилмайди? Устига устак у спортнинг шотокан карате тури бўйича Осиё чемпиони деган номга эга бўлса.

Қаҳрамонимиз Ҳасанбек Абдушукуров ҳозирда Ол­мазор туманидаги 37-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таҳсил олади. У ерда тажрибали мураббий Жамшид Қобулов­дан шотокан карате спорт турининг барча сир-асрорларини ўрганмоқда. Дастлаб туман ва пойтахтимиз миқёсида ўтказилган мусобақаларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиб келган Ҳасанбек секин-аста ютуқлари сонини оши­ра борди. Аввал бошда Бухорода бўлиб ўтган шотокан карате бўйича республика очиқ чемпионатида иккинчи ўринга лойиқ кўрилган бўлса, кейинчалик Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирда ўзини муносиб кўрсата олди. Кейинги йили Сингапурда шотокан карате бўйича дунёнинг қирқдан зиёд давлат вакиллари ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида қатнашди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркибида иштирок этган Ҳасанбек натижавий ҳисобга кўра яккалик баҳсларда ўз вазн тоифасида тенгсиз эканлигини исботлади.

Теглар:#2015/50

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022320
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?Жамият

Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?

Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли

27.10.2020312
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021291
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021281