
Инсоният туғилганидан буён турли кашфиётлар қилишга, оддий нарсаларнинг ўзига хос кўринишларини яратишга ҳаракат қилиб келади. Ана шундай кашфиётлардан бири она сайёрамизнинг нусхаси бўлмиш глобусдир.
Глобус таълим муассасаларида фойдаланиладиган ўқув ашёсидир. Америкалик машҳур ҳайкалтарош Энди Йодер (Andy Yoder) ана шу глобуснинг ўзига хос нусхасини яратди. Турли рангдаги гугурт чўплари ёрдамида икки йил давомида ясалган мазкур глобус диаметри бир метрдан ошиқроқ. Муаллифнинг ўзи уни ясашга қанча гугурт сарфлагинини ҳисоблашда адашиб кетганини таъкидламоқда. Унинг айтишича бошланишида ҳисоблаш ишлари гугурт қутиларига қараб олиб борилган, аммо кейинчалик ҳисобда адашиб кетишганидан сўнг саноқнинг иложи бўлмай қолган. Глобусни ясаш жараёнида оч жигарранг, тўқ яшил ва кулранг гугурт чўпларини топиш анчайин қийин бўлган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқлар«Ёшариб» бораётган муаммо: нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?
Ҳозир ёшлар орасида сочлари барвақт оқараётган ва ҳатто сочларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган «алопеция» деб номланувчи касалликка чалинганлар кўп учрамоқда. Хўш, нима учун бу му
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
