Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ФАРЗАНДЛИК БУРЧИНГИЗ ЁДИНГИЗДАМИ?

02.12.2015
37 марта ўқилди
ФАРЗАНДЛИК БУРЧИНГИЗ ЁДИНГИЗДАМИ?

Ота-она дуоси сеҳрли кучга эга. “Олтин олма, дуо ол”, дея халқимиз бежиз айтмайди. Зеро, дуойи фотиҳа олган киши икки дунё саодатига эришиши муқаддас китобларимизда кўп бор қайд қилинган. Ота-онанинг кўнглига қараш, уларнинг ризолиги йўлида иш қилиш нечоғли аҳамиятга эга эканини ҳар доим ҳам англаб етавермаймизда. Шубҳасиз, ҳеч бир ота-она фарзандига ёмонликни раво кўрмайди. Аммо қилган хатоси учун боласидан қаттиқ ранжиши мумкин.

Бу оғриқ жуда тез унутилиб кеца-да, кейинчалик ўзимиз қийналамиз; “меҳрибонимнинг дилини ранжитдим”, дея ичдан эзиламиз.

Яқинда маҳалладош бир дўстимни учратиб қолдим. Болаликдан бирга ўсганмиз. Кўпдан буён кўришмагандик. Ҳол-аҳвол сўрашгач, у бирдан нолиб қолди. Айтишича, қай бир ишга қўл урмасин, ҳеч иши ўнгидан келмаётган, омад доим ундан юз ўгираётган эмиш.

– Бировнинг ҳақига кўз олайтирмасам, ҳалол яшасам. Нега бундай тушунолмаяпман, – деди у оғир хўрсиниб.

– Қўй, сиқилма, яхши бўлиб кетар. Бугун ундоқ, эртага бундоқ-да. Ҳаммамиз ҳам шу, – дедим қандай таскин беришни билмай.

– Шу-шу анча пайтгача кўришмадик. Бир куни денг, кўчада яна ўша дўстимни учратиб қолдим.

– Ишлар яхшими? – дедим қизиқсиниб.

– Аввалгидан беш баттар! Ишим юришиши учун ҳамма нарса қилиб кўрдим. Бир ота­хондан маслаҳат сўрагандим, бировни қаттиқ ранжитган бўлсанг керак, деди.

Бу гапдан сўнг бир воқеа ёдимга тушди. Икки-уч йил муқаддам шу дўстимнинг уйига боргандим. Ўша куни у тўшакка ётиб қолган отасини ҳожатга олиб чиқаётгани устидан чиқдим. Дўстим отасини етаклаб боряпти-ю, жаҳлдан юзи бўғриқиб кетган, “Ҳа” деб отахонни турткилайди. Муштдеккина бўлиб қолган қария эса, худди ёш боладек мўлтираб, кўзлари жиққа ёшга тўлган.

– Нега бунча асабийлашасан? – дедим секингина.

– Эй кўрмайсанми, ҳар куни шу аҳвол! Бир кунда икки- уч марталаб олиб чиқаман. Касал одам сал нафсини тийса ўзигаям яхши-ку, ётиб қолганига анча бўлди. Ҳаммамизни қийнаб юборди, ахир! Тинмай сув сўрайди. Ётиб қолгандан кейин жим ўтирса-да, бошқаларга оғирини ортмай!

– Қўй, ўзингни бос, отанг­нинг балки сўнгги кунларидир, бу. Шунчалик бешавқатми­сан, – дегандим ўшанда дилим оғриб.

У кўзларини катта-катта очиб:

– Бу дунёда ҳамма ўлади. Ҳеч ким абадий яшамайди! Биров олдин, биров кейин.Отам ёшини яшаб бўлган, – деганди асабий ўшқириб.

Анчагача шу кунни эсдан чиқара олмай қийналиб юрдим, кейинчалик отахон вафот этганини ҳам эшитдим. Дўстим отасининг маъракасига атаб дабдаба билан эл-юртга ош берганини узоқ вақтгача мақ­таниб юрди.

Кўз ўнгимда эса хали ҳамон мўлтираб турган ота­хонинг сиймоси қотиб қолган эди. Тириклигида қилмайсанми, шу яхшиликларни дегандим ичимда.

– Наҳот, кимни ранжитганингни эслай олмаяпсан? – дедим шу кунларни ёдига солмоқчи бўлиб.

– Йўқ, мабодо, мендан ҳафа бўлган одам сенмасми? – деди ҳазил аралаш.

– Йўқ, сен отангни ранжитгандинг, дўстим. У киши касалла­ниб ётган пайтлар ўкситганинг, силтаганинг ёдимда..

Шундан сўнг унинг боши хам бўлди.

– Эҳ, аттанг, – деди пешонасига уриб. – Отагинамнинг дуосини энди қайлардан топай? Ундан кечирим сўраш учун қайларга излаб борай?

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси конституцияси ХИВ боб, 66-модда.

Ҳа, бу ёруғ оламда ота-она дуосидан улуғроқ куч, буюкроқ мартаба йўқ. До­нишмандларимиз гуноҳларнинг энг каттаси ёлғондан гувоҳлик бериш, ота-онани ранжитишдир, деб бежиз айтишмаган. Бироқ бугун орамизда баъзи одамлар борки, улар ўзининг обрўсини ўйлаб, бойлигини кўз-кўз қилиш­дан нарига ўтмайди.

Ҳадис-у шарифларда топган маблағингизнинг ўн фоизини ота-онага беринг, ана шундан давлатингиз ортади, гуноҳларингиз эса кечирилади, дейилган. Тўғри, ота-онамиз биздан ҳеч нарса таъма қилмайди. Шунчаки уларга ёққан ниманидир олиб борсак ёки кўнгиллари тусаган жойларга саёҳат қилдирсак, беҳад қувонишади, холос. Бу қувонч, аслида, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бало-ю қазолардан асровчи тожимиз. Шундай экан, тирикчилик ташвиши деб тинмай елиб-югураётганимиз маҳал ота-онамиздан узоқлашиб кетмайлик. Уларни эртага эмас, айнан бугун, ҳаётлигида эъзозлайлик, дуоларини олиб, ғанимат дамларнинг қадрига етайлик, азизлар.

Теглар:#2015/47

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021311
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021304
Психологик портрет деганда нимани тушунамиз?Маданият

Психологик портрет деганда нимани тушунамиз?

Ҳар бир одамнинг психологик портрети бўлади. Уни рассом эмас, балким Сизнинг ўзингиз яратасиз. Айнан мана шу психологик портрет бошқаларнинг Сизга бўлган муносабатини белгилаб бера

12.11.2021296
Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...Маданият

Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...

Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм

28.06.2024279