Юртимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, катта ҳаёт остонасида турган ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ортда қолган 2012 йилни “Мустаҳкам оила йили” дея номланиши бу борада қилиниши лозим бўлган ишларни янги босқичга олиб чиқди.
Ҳар бир оилада мулк ва даромад умумийлиги бор. Ана шу умумийлик нималардан иборат эканлиги барчани қизиқтириши табиий ҳол. Юртимизда оилалар фаровонлиги учун бир қатор қонунлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида белгилаб қўйилган. Жумладан, Оила кодексининг 23-моддасида эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек, никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача хол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг умумий мулки ҳисобланади.
Эр ва хотиннинг бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадларга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуқга эга бўлади.
Эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини фақат қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилган никоҳ юзага келтиради. Никоҳни фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этиш органларида рўйхатдан ўтказишнинг афзаллиги шундаки, у эр-хотин орасидаги муносабатларни тартибга солади. Эр ва хотиннинг никоҳга қадар бўлган бўлган мол-мулки, шунингдек, улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки уларнинг ҳар бирининг мулки ҳисобланади.
Эр-хотиндан фақат биттасига тегишли бўлган ва у томондан тасарруф этиладиган мулк хусусий мулк ҳисобланади.
Хусусий мулкка қуйидагилар киради:
Эр ёки хотиннинг никоҳга қадар фақат ўзига тегишли бўлган мулки, масалан: уй, уй жиҳозлари, омонат кассага қўйилган пул, қимматбаҳо қоғозлар, никоҳ давомида ҳадя ёки мерос тариқасида олган мулклари, тўй совғалари уларнинг умумий мулки таркибига кирмайди. Аксарият ҳолларда никоҳни бекор қилиш ҳолатларида асосий можаро хусусий мулк юзасидан бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 29-36-моддаларида эр ва хотин мол-мулкининг шартномавий тартиби - никоҳ шартномаси институти киритилган. Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқлниши лозим.
Никоҳ шартномаси оилавий муносабатлар барқарор бўлишида муҳим саналади. Зеро, никоҳга кираётган келин-куёв биргаликдаги ҳаётлари учун зарур деб ҳисобланган баъзи шартлар олдиндан ҳужжатда кўрсатилади. Шу боис оилавий, мулкий ва бошқа муносабатлардаги аксарият муаммолар ўз-ўзидан бартараф этилади. Шунингдек, никоҳ шартномаси эр-хотиндан ҳар бирининг ҳуқуқларини, ўртада болалар пайдо бўлгандан сўнг эса уларнинг ҳам ҳуқуқларини юридик жиҳатдан мустаҳкамлаш имконини беради.
Шубҳасиз, оила негизида моддий эмас, балки маънавий асос, яъни меҳр-муҳаббат, манфаатлар муштараклиги, ҳамжиҳатлик бўлиши керак. Бироқ, мазкур қадриятлар беқарордир. Шунинг учун ҳам никоҳ шартномаси ҳар бир эркак ва аёл ҳаётини моддий, маънавий сақланишини кафолатлашга умид бахш этади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
