Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Эндиликда нафақалар нақд пул шаклида берилади

17.02.2017
22 марта ўқилди
Эндиликда нафақалар нақд пул шаклида берилади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 февраль санасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ушбу қарор кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Нуронийларнинг нафақа пулларини 100 фоиз миқдорда, тоғли ва олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилоти ходимларининг иш ҳақларини тўлиқ ҳажмда ҳамда талабаларга тўланадиган стипендияларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорини нақд шаклида тўланиши мазкур қарорнинг нечоғли халқчил эканидан далолатдир.

– Бугунги кунда инсоннинг ҳар томонлама тўкис, хотиржам ҳаёт кечириши учун аввало, моддий таъминот бирламчи ҳисобланади, – дейди меҳнат фахрийси Маҳмадўст Қудратов. – Минг шукурки, тинч ва осуда мамлакатда нафақа олиб фарзандлар, неваралар қуршовида тўкис ҳаёт кечириб, кексалик гаштини сурмоқдамиз. Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Давлатимиз шунчалик ғамхўрки, бизларга нафақа тўлайди, вақтида саломатлигимиздан хабар ҳам олиб туради. Эндиликда нафақалар нақд пулда бериладиган бўлди. Биз эса бундан жуда мамнунмиз.

Қарор мазмунидан шуни англаш мумкинки, у мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар тўлашдаги мавжуд аҳволни танқидий таҳлил қилиш натижасида қабул қилинган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ишга тушганидан буён айни масала юзасидан 7 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг мазмуни кенг ўрганилиб, тегишли ташкилот вакиллари зиммасига юклатилган вазифа муҳим ҳужжат сифатида ўз аксини топди.

– Президентимизнинг “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори республикамизнинг барча олийгоҳларида таҳсил олаётган талабаларга чексиз қувонч бағишлади, – дейди Тошкент Молия институти талабаси Зилола Ҳолиқулова. – Чунки, кўпчилик талабалар уйдан олисда яшаганлари учун ҳам нақд пулга кўпроқ эҳтиёж сезади. Назаримда, Юртбошимизнинг бу ғамхўрлиги биз ёшларнинг қийинчиликларсиз фақатгина яхши ўқишимиз, изланишимиз учун берилган яна бир имкониятдир.

Шунингдек, Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси ва почта хизмати ташкилотларига пенсияларнинг узлуксиз, тегишли ойнинг 27 санасидан кечиктирмай тўланишини таъминлашга доир топшириқ берилган.

Дарҳақиқат, аҳолининг яшаш шароити ҳамда уларнинг фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб қабул қилинган ушбу қарор фуқароларнинг ўз пул маблағларини ўзларига қулай шаклда олиш бўйича қонуний ҳуқуқларини тўла таъминлашга хизмат қилади.

Теглар:#2017/7

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Кимлар гриппга қарши бепул эмланади?Тиббий сабоқлар

Кимлар гриппга қарши бепул эмланади?

Эмланганлар пневмониядан ҳам ҳимояланадими? Ҳозирда аксарият инсонлар бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус инфекциясини енгил ўтказиш учун ҳам ўзларини мавсумий гриппга қарши

16.10.2020213
Ҳиндистонлик шифокорлар томонидан юртимизда бепул тиббий текширувлар ўтказилдиТиббиёт олами

Ҳиндистонлик шифокорлар томонидан юртимизда бепул тиббий текширувлар ўтказилди

Юртимизда соғлиқни сақлаш тизимида юқори ва сифатли тиббий хизматни ташкил қилишда Ҳиндистон билан ҳамкорлик кун сайин кенг йўлга қўйилмоқда. Хусусан куни кеча Тошкент ва Андижон ш

30.07.201924
Мангулик ва абадият қонуниятиСиёсат

Мангулик ва абадият қонунияти

Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей

20.10.2020285
ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолатиСиёсат

ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати

Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам

17.03.2021262