Одатдаги иш кунларимнинг бирида ишхонамизга қўнғироқ бўлди:
– Ассалому алайкум, эшитаман, – дедим.
– Ассалому алайкум, "Соғлом авлод учун" жамғармасими?
– Ҳа.
– Ака, бугун мен биринчи марта ўзим кўчага айлангани чиқдим. Дўстларим билан кўришдим..., – бўғзида йиғи пайдо бўлдими, – Раҳмат! Раҳмат! – деди-ю тўхтаб қолди.
Бир лаҳза тушунмай турдиму сўнг ёдимга тушди. Бу – Тошкент вилоятидан Азизжон Ҳакимов, ўтган ҳафта унга жамғарма томонидан онаси орқали ногиронлик аравачаси топширилган эди.
Жамғармада олиб бораётган фаолиятим давомида деярли барча мурувват юкларининг тақсимоти ва тарқатилишида иштирок этиб, кўп миннатдорликларни эшитган бўлсам-да, бу икки оғиз сўз мени ҳаяжонга солди. Шунда мен қилаётган ишимдан фахрланиб кетдим...
Соғлом она – соғлом фарзанд. Соғлом фарзанд – истиқболимиз бунёдкори. Мамлакатимизда илгари сурилаётган бундай ғоянинг нақадар ҳаққоний эканини бугун бутун дунё эътироф этмоқда.
Жаҳон статистикаси бўйича 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 2010 йилда 7.6 миллионни ташкил этган, аёллар ўлими 13% хавфсиз аборт сабабли юзага келаётган бир даврда Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ она-бола саломатлиги, оналар мустаҳкамлиги учун пойдевор қўйилган эди.
Ана шундай бунёдкорлик ишларининг ёрқин ифодаси "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасининг ташкил этилиши бўлди. Ушбу марказ 20 йиллик фаолияти давомида республикамизда олиб борилаётган, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.
Айниқса, республикамизнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларга мурувват ёрдами сифатида дори-дармон, гигиена ва тиббиёт воситаларининг тарқатилишида жамғарманинг минтақавий филиаллари қошидаги ҳудудлараро патронаж бригадаcининг ўрни беқиёс. Олиб борилаётган хайрли ишларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, жамғарманинг 20 йиллиги муносабати билан Навоий вилояти филиалига "KOFIH" халқаро ташкилоти томонидан HUNDAI H-1 русумли, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилояти филиалларига давлатимиз томонидан "Газел" русумли автоамбулансларнинг берилиши, ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, жамғарма ходимлари шижоатига шижоат қўшди.
Ўтган йил давомида жамғармага хорижий ҳамкорлар томонидан келтирилган мурувват юклари сони 37 тани ташкил этган бўлса, бу йил, ўтган 7 ой давомида уларнинг сони 28 тага етказилди. Келтирилган мурувват юклари – озиқ-овқат, кийим-кечак, дори ва тиббиёт воситалари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига хайрия тариқасида етказилаётганлиги уни олган инсон қалбида меҳр-мурувват туйғусини уйғотибгина қолмай, мана шундай хайрли ишларга кўмакчи бўлаётган жамғарманинг ҳар бир ходими юрагида халқ фаровонлиги йўлидаги хизматларга ўз ҳиссасини қўшаётганлигидан фахр ва ифтихор туйғусини уйғотиши, табиий.
Кимнингдир дардига малҳам бўла олиш бу – саховатдир.
Бугун ана шундай ногиронлик аравачаларидан яна 550 дона келтирилди. Бу мурувват юклари яна қанчадан-қанча ўксик кўнгиллар учун қувонч олиб келишини ўйлаб, ўзимда битмас туганмас куч-шижоат сезаман.
Уларнинг кўзларидаги қувонч ёшлари эҳтиёжидаги буюмни қўлга киритганидан эмас, саховатпеша давлатимизнинг эътибори, ҳукуматимизнинг олиб бораётган ишларида инсон қадр-қимматининг нақадар юксак эканидан мамнунлик ифодаси эди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
