Лола ва Нигора бир синфда ўқишади. Сирдош дугоналарнинг ўзаро аҳиллигига барчамизнинг ҳавасимиз келади. Улар ҳар куни мактабга бирга қатнайди, бирга дарс тайёрлаб билмаганларини бир-бирига ўргатади.
Нигора мактаб кутубхонасидан китоб олса албатта Лола учун ҳам қўшиб олади. Бунга жавобан дугонаси ҳам борини унга илинади. Лоф гапираяпти деманг-гу бирон маротаба бўлса ҳам уларнинг аразлашиб қолганларини эшитмаганмиз.
Бугун ҳам ҳар кунгидек жаранглаган қўнғироқ овози тиниши билан мактаб йўлагидаги болаларнинг шовқини ҳам босилди. Синфга кирган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бирма-бир йўқлама қила бошлади. Ногоҳон кўзим Лоланинг маъюс чеҳрасига тушди. Дарвоқе, нега унинг бир ўзи ўтирибди, Нигора қани? Саволимга жавобни устозимизнинг Акбарова Нигора, ия, Лола партадошинг қани, – деган саволидан билиб олдим. – Устоз Нигоранинг онаси қаттиқ бетоб бўлиб қолибди, шунинг учун у бугун дарсга келолмайди. Эрталаб мактабга чақириш учун унинг уйига борган эдим. Ўзим билан бирга унинг дафтарларини ҳам олиб келдим. Мана у уй вазифасини тўлиқ бажарган экан. Устозимиз Лоланинг қўлидан Нигоранинг дафтарини олар экан, бир зум унга тикилиб қолди. Қизим агар дафтардаги уй вазифасини баҳоласам, дарсдан сўнг дугонангга олиб борасанми?
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Жамият“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси Ўзбекистонда
Айни пайтда Республикамиз аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. 20 йилдан сўнг бугунги болалар ва ёшлар Ўзбекистон тарихидаги энг катта ишчи кучига айланади. Бугун ёш авлоднин
ЖамиятЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
ИқтисодСочингиз оқараяптими?
Инсон организмида миллионлаб соч фолликулалари бор. Фолликулалар сочларни ҳосил қиладиган ҳужайралар ва пигмент тутадиган ҳужайралардан иборат. Пигмент меланин деб аталади. Вақт ўт
