Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бош айланиши нимадан дарак беради?

18.01.2021
267 марта ўқилди
Бош айланиши нимадан дарак беради?

Баъзан инсон турган жойида қалқиб кетиб, атрофдаги буюмлар ўзи билан бирга ҳаракатлангандай, чирпирак бўлиб айлангандай туюлади. Бундай ҳолатларда, бош айланишидан кўпчилик беморлар шикоят қилади. Айниқса, бу ҳолат катта ёшли инсонларда кўп учрайди. Бош айланиши нимадан дарак бериши хусусидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидова жавоб беради.

– Бош айланиши кимларда кўпроқ кузатилади? Одатда бунга нима сабаб бўлади?

– Бош айланиши ҳар қандай ёшдаги кишида кузатилиши мумкин, аммо кексаларда тез-тез учрайди – 70 ёшдан ошган одамларнинг 20 фоизигача бўлган қисми бу муаммога дуч келишади. Катта ёшлилар ўртасида аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ азият чекишади.
Агарда алкоголдан заҳарланиш, дори воситаларининг ножўя таъсири, сувсизланиш, қизиб кетиш ёки иссиқ уриши, автомобиль, поезд ёки кемада сайр қилиш, камқонлик, қонда қанд миқдорининг пасайиб кетиши, қон босимининг тушиб кетиши, бирданига кўп жисмоний машқлар бажариш, қулоқ инфекцион касалликлари туфайли бош айланиши қисқа давом этса, одатда, бу инсон учун зарарсиз бўлади.

– Бу ҳолат қайси касалликлар аломати ҳисобланади?


– Бош айланиши жиддий касалликларнинг аломатлари ҳам бўлиши мумкин – аритмия ва инсульт­дан тортиб, саратонгача бўлган хасталикларнинг аломати ҳисобланади. Шу боис бош айланишининг турларини ажратиш жуда муҳим.
Дейлик, бошнинг тез-тез ва узоқроқ айланиши қулоқнинг жиддийроқ касалликлари(вестибуляр нервнинг вирусли инфекциялари, лабиринтит)да учрайди. Бундай бош айланишига беътибор бўлмаслик керак. Чунки бу ҳолатда касаллик белгиларсиз бошланиб, инфекциянинг мияга ўтиб кетиш хавфи юқори бўлади.

– Бош айланишининг яна қандай кўринишлари бор?


Бирданига ҳолсизлик, кўриш ёки эшитиш, нутқнинг бузилиши билан кечадиган бош айланиши ҳам бор. Бундай ҳолат инсультни билдиради. Агар беморнинг нутқи ўзгариб, юз симметрияси бузилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Чунки инсульт касаллигида бутунлай тузалиб кетиш тахминан 16 фоизга тенг, қолган 84 фоиз ҳолатда беморнинг ўлими ёки ногиронлик билан тугалланади.
Ўтирган жойдан турилганда қисқа вақтли ортостатик бош айланиши кўп учрайдиган ҳолат. Кўпинча у организмда суюқлик етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Шу сабабли куннинг иссиқ вақтларида кўпроқ суюқлик ичиш керак. Агар сизда сувсизланиш йўқ бўлиб, ортостатик бош айланиши бўлса, сизда юрак ритмининг бузилиши ёки юрак етишмовчилиги бўлиши мумкин.
Бош айланиши билан бирга кучли бош оғриқлари, юришнинг қийинлашиши ва йиқилиш, кўнгил айниши ва қусиш, ҳушдан кетиш, нафас олишнинг қийинлашиши, бў­йин мускулларининг тортишиши ва талвасалар кузатилса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Аппендицитдан дарак берадиган белгилар...Тиббий сабоқлар

Аппендицитдан дарак берадиган белгилар...

Таомланишдаги ўзига хос хусусиятлар ва иқлим шароити туфайли юртимиз аҳолиси орасида ошқозон-ичак тизими касалликлари тез-тез учрайди. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) хаст

30.08.2024208
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025338
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025372
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024239