
ёхуд оила ва жамиятдаги соғлом муҳит ҳамда оғлом тарбиянинг болага таъсири ҳақида
Бугун айрим болаларни асабий ҳолатда кузатамиз. Кимдир буни ўткинчи деса, яна биров наслдан ўтган, дейди. Хуллас, ҳамма ўз билганича фикр билдиради. Бугунги давра суҳбатимиз ҳам айнан ана шу мавзуда.
Нигора АФЗАЛОВА,
олий тоифали шифокор:
– Онанинг ҳомиладорлик даврида бошидан кечирган касалликлари камқонлик, организмдаги турли яллиғланиш касалликлари – бўқоқ, стресс (руҳий зўриқиш), депрессия (тушкунлик) болада бир ёшгача ўтади. Шунингдек, оилавий муаммолар натижасида депрессияли муҳит, соматик касалликлар, яъни ички аъзоларнинг яллиғланиши ва қулоқ, оғиз бўшлиғи касалликларини бошидан кечираётган болаларда, тиши чиқаётган вақтида ҳам асабийлик ҳолати кўпроқ учрайди. Онанинг ҳомиладорлик даврида бошидан кечирган касалликлар ҳомила миясига салбий таъсир этади. Бу эса гўдак туғилгандан сўнг асаб тизимига жиддий шикаст етказиб, боланинг феъл-атворида ёмон из қолдиради.
Баъзи бир хонадонларимизда турли таомларни болага едириб, унинг меъда-ичак тизими фаолиятини издан чиқишига катталар сабаб бўлади. Бундай ҳолатда ҳам бола овқатни ҳазм қила олмай асабийлашади. Асабийликка йўлиққан болаларда асосан тинимсиз йиғлаш ва овуниш жараёнининг қийин кечиш ҳолатлари рўй беради. Бир ёшдан катта болаларда эса ота-оналарининг тинимсиз жанжаллари ва боладан алам олиш ҳолатлари ҳамда қўрқинчли фильмларни бола олдида кўриш, унинг психологиясига салбий таъсири натижасида асабийлашиш, қўрқув аралаш васваса ҳолатлари учраб туради.
Мактаб ёшигача бўлган болаларда асосан уларга ташқи таъсирлар, яъни болага атрофдагиларнинг муомаласи ва болани ўз тенгдошлари билан бўладиган алоқалардаги аҳволнинг ёмонлиги ҳам сабаб бўлади. Баъзи ота-оналарнинг болани уриши ёхуд уни ҳаддан ортиқ тергаши ҳам руҳий ҳолатга салбий таъсир қилади. Шундай ҳолатларда болага эътибор қаратиш жуда муҳим саналади. Болага менсимаслик назари билан эмас, балки уларга худди катталарга муомала қилгандек муносабатда бўлиш жуда муҳим. Агар болада асабийлик ҳолатини сезган бўлсангиз, албатта, бу ҳолатга бефарқлик билан қарамаслик керак. Аксинча, болада асабийликни келтириб чиқараётган нарсаларни ўрганиб, унинг олдини олиш ва болани оила шифокорига ёки асаб касалликлари шифокорига кўрсатиш лозим.
Дилором БОБОЖОНОВА,
тарих фанлари доктори, профессор:
– Энг аввало, бола соғлом бўлиши учун она ҳомиладорлигида ва ундан кейин ҳам соғлом муҳитда яшаши керак. Яъни ҳомиладорлигидан фарзандини тарбиялаши, бунинг учун ҳамда қизиқарли китоблар ўқиши, ёқимли мусиқалар эшитиши ҳам туғилажак болани руҳан соғлом дунёга келишига сабаб бўлади. Агар она ҳомиладорлигида оддий нарсага ҳам сиқилиб юрса, у ҳолда, бола туғилганидан унда асабийлик белгилари намоён бўлади. Бола беш ёшгача ҳамма гапни илиб оладиган бўлади. Шу боис унга ҳамма гапни гапирмаслик ва боланинг тарбиясига эҳтиёткорлик билан ёндошиш зарур.
Айниқса, ўртоқлари билан ўзаро муносабатини текшириб, оилада болани назоратсиз қолдирмаслик лозим. Ота-она ишда бўлса, бола уйда назоратсиз қолиб кетмаслиги жуда муҳим. Боланинг эътиборсиз қолиши ҳам унда асабийликни келтириб чиқаради. Сабаби унга кўрсатилаётган меҳр тўсатдан узилса, бола муҳитга мослашгунича ўзидаги балоғат пайтидаги асабийликка йўлиқади. Агар унинг олди олинмаса, бунинг оқибати яхшиликка олиб келмаслиги мумкин.
Агар бола асабийликка йўлиққан бўлса, у ҳолда кўпроқ оилада тинч муҳитни шакллантириш, бола билан кўпроқ сайлларга чиқиш ва дилдан суҳбатлашиш орқали унинг асабини тинчлантириш ҳам мумкин.
Лола ПАРПИЕВА,
Наманган вилояти Косонсой шаҳар аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази инспектори:
– Менимча, болага бир ёшгача эркинлик бериш керак. Агар ота-онадан бири спиртли ичимлик истеъмол қилса, улардан туғилган болада кўпинча асабийлик кузатилган. Ота агар спиртли ичимлик ичган бўлса, болага 75 фоизгача ўз салбий таъсирини кўрсатади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятТеридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?
Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара
Тиббий сабоқларГовмижжа пайдо бўлишининг асосий сабаби бу...
Бу хасталик кўпчилик учун кутилмаганда бошлангандек таассурот уйғотади. Қолаверса, аксарият беморлар унинг келиб чиқиш сабабларидан ҳам яхши хабардор эмас. Чунки бу дард безовталик
Тиббий сабоқларБола нутқидаги бузилишларга нима сабаб бўлади?
Кичик ёшдаги болалар орасида нутқ бузилиши билан боғлиқ муаммолар кўп учрайди. Бунга эса асосан ташқи омиллар ёки ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабаб бўлиши мумкин. Дислалия нутқ б
Тиббий сабоқларНафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?
Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо
