Яқинда Тошкент шаҳридаги 265-мактаб қошида ташкил этилган "Қалдирғоч" болалар соғломлаштириш оромгоҳида "Гулхан" болалар журнали ижодкорлари иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Ҳозирда "Қалдирғоч" оромгоҳида 140 нафар бола дам олмоқда. Уларнинг ёзги таътилини мароқли ташкиллаштириш мақсадида оромгоҳда турли тўгараклар ташкил этилган. Айниқса, ижодий тўгараклар болаларда қизиқиш уйғотмоқда. Бу ерда тез-тез спорт мусобақалари ва болалар ижодкорлари билан ижодий кечалар ташкиллаштирилмоқда. Унда оромгоҳ болалари фаол иштирок этишди.
Бу сафарги учрашув Юнусобод туман Ахборот-ресурс маркази ҳамда "Гулхан" журнали ҳамкорлигида ташкил этилди. Оромгоҳ раҳбари Озода Азимова сўзга чиқиб болалар ижодкорлиги ҳамда бу борада республика болалар нашрларининг фаолияти тўғрисида болаларга маълумот берди. Сўнгра "Гулхан "журнали ижодкорлари билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда иштирок этган болалар журнал фаолияти, тарихи, бугунги кундаги ўзгаришлар ҳақида саволлар билан мурожаат этишди.
Тадбир давомида болалар ўзларининг ижодкорлик қобилиятларини намойиш этиб, турли шеър ва ҳикояларни сўзлаб берди. Ўқувчилар кўпроқ ижодкорлик ва болалар адабиётига берилаётган эътибор билан қизиқишди ҳамда журнал саҳифаларида чоп этилган турли мақола, ҳикоя ва шеърлар юзасидан ўз фикрларини билдирди. Қизғин руҳда ўтган тадбир давомида оромгоҳ болаларига "Гулхан" ижодкорлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
