
энг улуғ, энг азиз айёмга ажойиб туҳфа бўлди
Қадимдан о'зининг болажонлиги билан улуг'ланиб келаётган о'збек халқи қон-қонига сингиб кетган меҳр-оқибат, саховат, одамийлик каби фазилатлари билан дунёга машҳурдир.
О'заро ҳамжиҳатлик ва бирликни қадрлаган элнинг қадри баланд. Шундан бўлса керак, бу юртда қут-барака, эзгулик, улуг'ворлик ҳукмрон.
Ана шу меҳр-оқибат туйг'улари "Меҳрибонлик уйлари", Махсус мактаб-интернатларида тарбияланаётган болажонларга ко'рсатилаётган г'амхо'рликда ҳам яққол номоён бо'лмоқда. Меҳрга ташна о'ксик ко'нгилларнинг бошини силаб, уларни ҳеч кимдан кам бо'лмаслиги ё'лида амалга оширилаётган ишларнинг ко'лами кенг.
Жорий йилнинг 21-23-август кунлари Тошкент вилоятидаги 14-, 15-сонли "Меҳрибонлик уй"ларидаги 9 ёшдан 14 ёшгача бо'лган жами 60 нафар тарбияланувчиларнинг қадимий Бухоро шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Энг улуг', энг азиз байрам – Истиқлолимизнинг 22 йиллиги олдидан "Сог'лом авлод учун" халқаро хайрия жамг'армаси томонидан ташкил этилган мазкур саёҳатдан ко'зланган асосий мақсад ёш авлод қалбида Ватанга бо'лган меҳр-муҳаббат туйг'уларини шакллантириш, уларни ҳар томонлама комил инсон бо'либ вояга етишини та'минлашдан иборат.
Дастлаб тарбияланувчиларни Бухоро темир ё'л вокзалида "Сог'лом авлод учун" халқаро хайрия жамг'армаси вилоят минтақавий филиали директори Муборак Аҳмедова, Бухоро шаҳар ҳокимлиги Ма'навият – тарг'ибот бо'лими раҳбари Ро'зимурод Маҳмудов ҳамда Бухоро вилоят ё'л ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими, капитан Не'матилла Не'матовлар кутиб олиб, уларга сафар давомида ҳамроҳлик қилишди.
Саёҳат дастурига ко'ра тарбияланувчилар қадимий ва ко'ркам Бухоронинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари билан яқиндан танишдилар. Айниқса, болажонларда шаҳар марказидаги "Ко'ҳна ва боқий Бухоро" монументи катта таассурот қолдирди.
Шу о'ринда айтиш жоизки, Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан бунёд этилган монумент о'рнатилган ушбу бог' 117 гектар майдонни эгаллайди. Бу улуг'вор обида қаршисида туриб, улуг' аждодларимиз нақадар буюк ишларни амалга оширганлигининг гувоҳи бо'лган ёш сайёҳларнинг қалби чексиз г'урурга то'лди. Шундан со'нг болажонлар Амир Олимхоннинг ёзги ва қишги саройи ҳамда у ердаги музейларда сақланаётган қадим қадриятларимиз илдизи бо'лмиш каштачилик, чилангарлик ва устачиликка оид ноёб дурдоналари билан яқиндан танишдилар.
Ой ва юлдуз оралиг'идаги энг чиройли жой
Ушбу ма'нони англатувчи Ситораи Моҳи Хосанинг мафтункор нақшлари ко'зни қамаштиради. Тарбияланувчилар ме'морий обидадаги 7 йил давомида 400 нафар қо'ли гул усталар томонидан қурилган бежирим безакли ноёб сан'ат асарининг гувоҳи бо'лишди. Обида ёнида жойлашган ҳовуздаги зилол сув танангизга ҳузур бахш этади. "Қадимий этнография ва каштачилик" музейида сақланаётган зардо'зи до'ппилар-у ранг-баранг гулдор со'заналар бухоролик чеварларнинг нозик дидидан далолат бериб турибди. Юз йиллик со'заналардаги анор гуллари серфарзандлик, чамандек очилган гуллар ҳаёт го'заллиги, г'унчалар ёшлик рамзи бо'либ, қатим ипакларига табиий бо'ёқда ишлов берилгани боис улар ҳали ҳануз о'з ҳуснини ё'қотмаган. Шунингдек, машҳур сополсоз уста Ибодулла Нарзуллаев ясаган буюмлар музейнинг ко'рки.
Бухоро шаҳрининг қадимий обидалари билан бирга, шаҳар истироҳат бог'ида сайрни давом эттирган болажонлар қувноқ арг'имчоқларда учишиб, истироҳат бог'и ёнидаги чо'милиш ҳавзасидаги қайиқларда сузишди. Тарбияланувчиларни Бухоронинг ко'ркини намойиш этувчи яна бир тарихий обида – Лаби Ҳовуз ме'морий ансамбли ҳақидаги ма'лумотлар ҳам қизиқтириб қо'йди. Ёш саёҳатчилар у ерда ҳам о'злари учун қизиқарли бо'лган ма'лумотлар билан танишдилар.
Ко'ҳна Бухорои шарифнинг баландлиги 46,5 метр бо'лган ме'морий обидаси – Минораи Калон ХИИ асрда қурилган бо'либ, унинг тепасида маёқ вазифасини о'товчи олов ёниб турган. Айтишларича, ХИИИ асрда мо'г'ул босқинчилари томонидан ишг'ол қилинган Бухородаги ушбу обида ёнига келган Чингизхон унинг тепасига қараш учун бошини ко'тарганида бош кийими ерга тушиб кетади. Бош кийимини эгилиб ердан олаётган Чингизхон таажжуб ила, "Ҳеч бир мамлакат элига асло та'зим қилмаган эдим, аммо бу ерда ерга эгилдим, бу қандай сиру синоат", – дея уни буздирмаган экан. Ушбу тарихий обида бус-бутунлигича сақланган.
Юртимизда бола ҳуқуқларига оид 22 та қонун, 15 та кодекс ва 100 дан ортиқ қонуности ҳужжатлар қабул қилинган.
Пишиқ г'иштдан 18 хил услубда терилиб бунёд этилган Исмоил Сомоний мақбараси турли ко'ринишда тобланиб турибди. Дунёнинг саккизинчи мо'жизаси дея э'тироф этилаётган мақбара, ҳозирги кунгача сақланиб, шаҳар ко'ркига ко'рк қо'шиб турибди. Тарихий ривоятларда келтирилишича, бухороликлар Чингизхоннинг келаётганидан хабар топишлари биланоқ, мақбарани сақлаб қолиш мақсадида, уни оддий сомонли лой билан суваб ташлаганлар. Оддий лой билан сувалиб, о'з ко'ринишини беркитган мақбарани ко'рган Чингизхон "Бу ернинг халқи қурилиш илмидан бехабар экан"- дея, унинг ёнидан о'тиб кетган экан.
Кейинчалик мақбаранинг лой сувоқлари эҳтиётлик билан олиб ташланиб, асл ҳолига келтирилган. Ватанига чексиз меҳр-муҳаббати жо'ш урган эл-улус о'зининг тарихий мулкини мо'г'уллар босқинидан ана шу ё'л билан сақлаб қолган экан. Албатта бу ҳикояни эшитган болажонларнинг қалбида улуг' аждодларимизга бо'лган ҳаваси ортиб бораверади.
Таассуротлар бир олам
Анатолий Шевченко,
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги 14-"Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиси:
– Ко'ҳна ва қадимий Бухоро шаҳрида саёҳатда бо'лганимизда бу ердаги тарихий обидаларнинг го'заллиги ва улар ҳақидаги ҳикоялар менда катта таассурот қолдирди. Айниқса, Насриддин Афандининг бронзадан ясалган ҳайкали менга жуда манзур бо'лди. Шунингдек "Ко'калдош" мадрасаси ва Исмоил Сомоний мақбарасининг улуг'ворлигидан, ёдгорликларнинг го'зал нақшларидан ҳайратга тушдим.
Дилноза Айратова,
14-"Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиси:
– "Меҳрибонлик уйи" директори Фарида Кенжаева бизга саёҳатдан қайтганимиздан со'нг унинг таассуротлари ҳақида иншо ёзишимиз кераклигини айтган эди. Шунинг учун Бухоро шаҳридаги тарихий обидалар ҳақидаги ривоят ва афсоналарни, ҳикояларни, жойларнинг номланиш тарихини мукаммал ёзиб олдим. Менимча, иншоимни яхши ёзиб топширсам керак. Чунки бу қадимий шаҳар ёдгорликлари менда катта қизиқиш уйг'отди.
Настя Молакова,
Бо'ка туманидаги 15-"Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиси:
– Ушбу саёҳат давомида менга Бухоро музейларида сақланаётган турли-туман кашталар, со'заналар, замин до'зи ва зар до'зи до'ппилар жуда ёқди. Уларнинг расмини чизиб олдим. Гулларини дугоналарим билан ҳамжиҳатликда тикиб ко'рмоқчиман. Чунки масканимиздаги "Моҳир қо'ллар" то'гарагимизда бичиш-тикиш, каштачилик учун барча имкониятлар яратилган. "Меҳрибонлик уйи" раҳбари Абдурасул Акмалов бошчилигида то'гарак ишларимиз билан турли ко'ргазмаларда қатнашганмиз".
Шунингдек, тарбияланувчилар О'збекистон Миллий тикланиш демократик партияси Бухоро шаҳар Кенгаши, "Нуроний" жамг'армаси Бухоро шаҳар бо'лими, Ма'навият-тарг'ибот маркази Бухоро шаҳар бо'лими ҳамда "Сог'лом авлод учун" халқаро хайрия жамг'армаси вилоят минтақавий филиали ҳамкорликда "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил О'збекистон" шиори остида о'тказилган тадбирда қувноқ рақслари билан иштирок этишди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларXXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор
СпортУй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?
Фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
