Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бола ҳуқуқи журналистлар нигоҳида

06.05.2014
28 марта ўқилди
Бола ҳуқуқи журналистлар нигоҳида

2014-йил 26-апрель куни Тошкент шаҳри “Гранд Орзу” меҳмонхонасида бўлиб ўтган “Журналистика факултетларининг талабалари учун болалар масалаларини ёритиш ва журналист этикаси бўйича махсус ва факултатив курсларни татбиқ этиш” лойиҳаси доирасида тайёрланган ўқув қўлланмаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Президентимиз ташаббуси билан 2014 йилни Соғлом бола йили, деб номланиши ва бу борада давлат дастурининг қабул қилиниши, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсиянинг 25 йиллиги нишонланиши замирида ҳам ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, баркамол, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш мақсади ётади. Мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини болалар ташкил этишини инобатга олсак, бола ҳуқуқларини ўрганиш, уларга асосий эътиборни қаратиш куннинг долзарб масалаларидан биридир. Бу борада ОАВнинг ўрни ва вазифалари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бола ҳуқуқларини ўрганиш ва таъминлаш, бунга алоҳида эътибор бериш ва болалар масалаларига оид қонунлар амалга оширилишини таъминлашда ОАВ нинг ўрни беқиёс. Шуни назарда тутиб, Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факултетида 2012-йил август ойидан 2014-йил 31-январьгача журналистика факултетларининг талабалари учун болалар масалаларини ёритиш ва журналист этикаси бўйича махсус ва факултатив курсларни татбиқ этиш лойиҳаси амалга оширилди.

Лойиҳа давомида журналистика факултети талабалари ва болалар таҳририятлари ходимлари учун “Ўзбекистон ОАВ болалар мавзусини ёритишнинг назарий ва амалий асослари” ўқув-амалий қўлланмаси, республика журналистлари учун “Болалар масалаларини ёритиш бўйича ОАВ ходимларига эслатма” ва талабаларнинг ёзги амалиёти давомида тайёрлаган болалар мавзусидаги материаллари асосидаги мақолалари тўплами тайёрланди.

Теглар:#2014/18

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023268
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.2024251
ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАРМаданият

ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР

Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид

02.06.2023208
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.2024194