Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Билим сарҳад билмайди

28.08.2014
20 марта ўқилди
Билим сарҳад билмайди

Барчамизга маълумки, миллат ва халқнинг дунёқараши, турмуш тарзини ифода этадиган миллий маънавиятга муносабат, уни замон талаблари асосида ривожлантириш, одамлар тафаккурини ўзгартириш масаласи ҳар томонлама чуқур ва пухта ўйлаб иш юритишни талаб қилади. Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритган кундан бошлаб, аввало, таълим тизимини изчил йўлга қўйиш чора-тадбирларини ишлаб чиқди. Истиқлолнинг шукуҳли йилларида соҳада қўлга киритган ютуқларимиз билан фахрлансак арзийди.

Ўзбекистон бугун ривожланган мамлакатлар қаторидан муносиб ўрин олгани жаҳон халқлари томонидан эътироф этилмоқда. Ҳамдўстлик давлатлари билан дўстона муносабатлар ўрнатиб, барча соҳада мустаҳкам ҳамкорлик олиб бормоқда. Биргина илм-фан тараққиёти йўлида, ёшларнинг кучли билим эгаллашлари, тажриба алмашишлари, тил ўрганишлари ва энг муҳими дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида юртимизда чет эл олий ўқув юртларининг филиаллари ташкил этилмоқда.

Хусусан, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, Ломоносов номидаги Москва Давлат университети, Тошкент халқаро Вестминистер университети, Турин политехника университетининг фаолияти таълим сифатини ошириш билан бир қаторда, ёшларнинг тил ўрганишлари ва хорижда амалиёт ўташи, дўстлар орттиришига замин ҳозирлаётир.

Мустақиллигимизнинг йигирма уч йиллик шодиёнаси арафасида яна бир қувончли хабар, Президентимизнинг 2014-йил 24-март куни имзолаган қарорига мувофиқ Тошкентда Жанубий Кореянинг Инҳа университети ташкил этилди. Университет амалий ва назарий малакага эга, дунё миқёсидаги рақобатларга дош берадиган информацион технологиялар бўйича кадрларни етиштириш мақсадида очилди.

Инҳа университетига бу йил 150 нафар талаба қабул қилинади. Уларнинг 70 нафари компютер инжиниринги, 80 нафари дастурий инжиниринг ва компютер тармоқлари инжиниринги йўналишларида таълим олади. Дарслар проффесор устозлар томонидан инглиз тилида олиб борилади. Инҳа университети (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Айни пайтда университет учун янги ўқув биноси барпо этилмоқда ва у жорий йилнинг 1-окабридан фойдаланишга топширилади ҳамда илк ўқув йили бошланади. Университет битирувчиларига Инҳа университети (Корея Республикаси)нинг белгиланган намунадаги, Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат, деб тан олинадиган дипломи берилади.

Бундан бир қанча йиллар олдин ёшлар малакали мутахассислардан илм олиш ва етук кадр бўлиш учун чет элга боришарди. Бугун эса хориж талабалари бизнинг юртимизга келиб таҳсил олишмоқда. Бу, албатта, имл-фан соҳасида қўлга киритаётган ютуқларимиз самарасидир. Тили, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар эзгу мақсадлар ёшларни, халқларни бирлаштиради.

Элимиз меҳмондўст ва бағри кенг, халқимиз эзгу ниятли инсонларга дўстлик қўлини узатади. Биз юртимизда, бутун заминда ҳамиша тинчлик, осудалик бўлиши тарафдоримиз. Шу боис доимо маърифатга интиламиз, зеро фақат илм зиёсигина инсонни, мамлакатни нурли манзиллар сари элтади. Маънавияти юксак бўлган давлатни ҳеч қандай куч енга олмайди.

Теглар:#2014/34

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.2024273
Комилликка 7 йўлМаданият

Комилликка 7 йўл

Дунёқарашни кенгайтиради. Китоб – турли-туман билимлар конидир. У орқали биз дунё, одамлар ҳамда воқеликни яхшироқ тушуна бошлаймиз. Тарих ва фантастика, дедиктив ҳамда юмористик ҳ

20.11.202013
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021311
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021304