Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Билим масканлари янги ўқув йилига шай

25.09.2013
17 марта ўқилди
Билим масканлари янги ўқув йилига шай

Пойтахтимиздаги Миллий Матбуот марказида Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси томонидан янги ўқув йили бошланишига бағишланган матбуот анжумани ташкил қилинди.

Тадбирда бошқарманинг масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, "Ёшлик" кўнгилли спорт жамияти вакиллари, "Таълим-таъминот" корхонаси, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирлари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Улар янги ўқув йилига тайёргарлик борасида ўқув биноларини таъмирлаш, инвестиция дас­турининг бажарилиши, ўқитувчиларнинг навбатдаги ўқув йилига тайёргарлиги, Август кенгашларининг ташкил этилиши, ёш кадрларни ишга жалб этиш, дарсликлар билан таъминлаш, "Мактаб бозорлари" фаолияти юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Айтиш мумкинки, ўқувчилар ва ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида шаҳардаги 24 та умумтаълим мактабларида 1 августдан 1 сентябрга қадар “мактаб бозорлари” фаолият кўрсатади.

Анжуманда "мактаб бозорлари"да сотилаётган ўқув қуроллари, ўқувчилар кийими ҳамда янги ўқув йилида нашр этилган дарсликлар кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори бўйича ҳамда 1-синфдан чет тилларини ўқитишга тайёргарлик борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борди.

Теглар:#2013/35

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022197
Ўқувчиларга хос касалликТабобат

Ўқувчиларга хос касаллик

Янги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин-аста ўз ривожланишини бошлаб юборади. Уларни бу касалликлардан омон сақлаш учун олдини олиш тадбирларини ка

30.09.2022164
Юзим нега қийшайиб қолди?Тиббий сабоқлар

Юзим нега қийшайиб қолди?

Совуқ ёмғирли ҳавода қолиб кетдим, эрта баҳорда деразани очиб ухлаб қолдим, терлаб туриб кондиционер тагида ишловдим, шундан сўнг юзимнинг бир томони қийшайиб қолди, деб невропатол

01.03.202157
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021277