...Тинч ва осойишта, халқи бахтиёр, ҳаётидан розилик, шукроналик, эртанги кунга ишонч туйғуларига лиммо-лим тўлган, истиқболи ёруғ ва саодатли юртга байрамлар ярашади. “Локомотив-Анҳор” боғи ёнидаги майдонга келаётган юртдошларимизнинг барчасида ана шундай руҳиятнинг зоҳирлигини уларнинг нурафшон чеҳраси ва юз-кўзи, болажонларнинг шўх кулгусидан илғаш мумкин.
Майдон марказидаги баландлиги 26 метр, айланаси 7 метрдан ортиқ гўзал арчага минглаб шар ва ўйинчоқлар, камалакранг чироқлар зеб бериб турибди. Ён-атрофдаги прожекторлар унинг кечки пайтдаги маҳобатини тасвирлайди.
Ҳудуднинг ғоят кенг ва мўллиги кичкинтойларнинг бемалол югуриб ўйнаши, Қорбобо ва Қорқиз билан суратга тушиши, томошалардан тўлақонли баҳраманд бўлишига имкон беради. Майдондаги қўшимча арчалар, савдо шохобчалари, ўйин майдончалари байрам шукуҳининг янада ортишига хизмат қилмоқда. Бу ерга ўрнатилган улкан экранларда истиқлол йилларида эришилган ютуқ ва марраларимиз, баркамол авлод келажаги йўлидаги ғамхўрликларга оид ижтимоий видеолавҳалар, мультфильмлар намойиш этилмоқда. Ранг-баранг арғимчоқлар, аттракционлар, ўйин қурилмалари ўғил-қизлар билан тўлган. Совға-саломлар, ўйинчоқ ва ширинликлар расталаридан кўз қувнайди.
Майдондаги саҳнада Ўзбек Миллий академик драма театрининг “Семурғ” томошаси болажонлар эътиборига ҳавола этилмоқда. Ранг-баранг концертлар, турли интеллектуал ўйинлар, қизиқарли томошалар байрамга янада шукуҳ бағишлайди. Улкан Қорбола, айиғ-у тулкичалар, эртак ва мультфильмлардаги қувноқ қаҳрамонларни ҳам айнан шу ернинг ўзида учратиш мумкин. Турли прожекторлар, ёритиш мосламалари, лазерли технологиялар, замонавий махсус бадиий эффектлар майдоннинг оқшомги кўринишига ўзгача мафтункорлик, сеҳр ва жозиба бағишлайди. Гўёки, эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис этасиз ўзингизни.
– Мамлакатимизда инсон омилига устувор эътибор қаратилган, фарзандлари завол билмай ўсаётган шундай табаррук юртда яшаётганимдан ғоят фахрланаман, – дейди Моҳигул Жамолова. – Болаларимни олиб, байрам томошаларига келдик. Улар дилдан яйрашди. Шеъру топишмоқларни бийрон айтиб, Қорбободан совғалар олди. Бугун барчанинг тилида, дилида ягона тилак – Илоҳим, тинчлигимизга, истиқлолимизга, юртимизга, доруломон кунларимизга кўз тегмасин!
Янги йил байрамига бағишланган театрлаштирилган-мусиқий тадбирлар Хадра майдони, Юнусобод тумани “Сайилгоҳ” майдони, Чилонзор тумани “Алгоритм” даҳасидаги “Roison Electronics” корхонаси олдидаги майдон, Яшнобод тумани “Авиасозлар” шаҳарчаси майдони, Мирзо Улуғбек тумани “Локомотив” боғи, Сергели тумани “Бахт диёри” гузари олдидаги майдон ҳамда Бектемир тумани “Қуёшча нури” маданият ва истироҳат боғларида ўтказилмоқда. Бу ерда “Зумрад шаҳарча сеҳргари”, “Бахт калити”, “Ғаройиб қуш”, “Қор маликаси” ва бошқа кўплаб спектакллар билан бирга ранг-баранг мусиқий дастурлар, ўйин ва викториналар, қизиқарли саҳна кўринишлари, цирк усталарининг дастури томошабинларга тақдим этилмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
ЖамиятCongress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олди
Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми – 2021" бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу форум ёшларни хорижий грантларга жалб қилиш
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
