Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Баркамол авлод тарбияси – устувор вазифа

10.10.2013
21 марта ўқилди
Баркамол авлод тарбияси – устувор вазифа

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида "Узлуксиз таълим тизимини модернизациялаш – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Абдуғани Холбеков сўзга чиқиб, жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган 410 минг 654 нафар ўқитувчиларнинг 306 минг 832 нафари, яъни 73,7 фоизи олий маълумотга эга эканлиги таълим-тарбия жараёнларини мазмунан бойитиш ва унинг самарадорлигини оширишда педагоглар компетентлиги, уларнинг касбий маҳорати муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди. Шунингдек, ана шу мақсадда республикада 14 та ҳудудий қайта тайёрлаш ва малака ошириш инс­титутлари ҳамда Халқ таълими раҳбар ходимларининг малакасини ошириш марказий институтида масофавий таълим ресурс марказлари ташкил қилингани ва масофадан малака ошириш курсларининг тингловчилари сони йилдан-йилга ортиб бораётганини таъкидлади.

Анжуманда ўтилганидек, мактабларга ёш кадрларни жалб қилиш, ёш истеъдод соҳибларини таълим-тарбия жараёнидаги иштирокини таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратиб келинмоқда. Жорий йилда олий ўқув юртларини грант асосида битирган 7 минг 65 нафар ёш мутахассисларнинг мактабларга ишга қабул қилингани ҳам олиб борилаётган ишлар самарадорлигини кўрсатиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчи ва педагоглар орасида илғор тажрибаларни аниқлаш, уларни оммалаштириш мақсадида ташкил этилган "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси", "Йилнинг энг яхши директори", "Йилнинг энг яхши психологи", "Йилнинг энг яхши услубчиси" каби республика кўрик-танловлари ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, анжуманда 2013-2014 ўқув йилида 533 минг 658 нафар 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш бўйича мутасадди вазирликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилгани ушбу таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни жорий йилда илк маротаба "online" тарзида ишлайдиган компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда ташкил этилгани хусусида сўз борди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 58 та олий таълим муассасалари, 11 та­ республика марказий олий ўқув юртларининг вилоятлардаги филиаллари, 6 та етакчи хорижий олий ўқув юртлари филиаллари магистратура мутахассисликлари ва бакалавриатнинг муҳим йўналишлари бўйича касбий-таълим дастурлари амалга оширилмоқда. Анжуманда таъкидланганидек мустақиллик йилларида олий таълим муассасалари сони икки баробарга ошган. Республикадаги олий таълим муассасаларида 22 минг нафарга яқин профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.

Теглар:#2013/40-41

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Устувор вазифалар – амалдаТиббий сабоқлар

Устувор вазифалар – амалда

Миллий матбуот марказида Олмалик кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва 2024 йилдаги устувор вазифалар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда комби

29.03.2024112
Эзгулик йўлиЖамият

Эзгулик йўли

«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол

31.05.2021276
Болажонлар мароқли дам оладиЖамият

Болажонлар мароқли дам олади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл

01.07.202192
“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси ЎзбекистондаЖамият

“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси Ўзбекистонда

Айни пайтда Республикамиз аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. 20 йилдан сўнг бугунги болалар ва ёшлар Ўзбекистон тарихидаги энг катта ишчи кучига айланади. Бугун ёш авлоднин

01.07.202186