
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Германиянинг “SAP” компанияси ўртасида иқтисодиётимизнинг юқори технологияли тармоқларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Германиянинг “SAP” компанияси, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси, “Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Шерматов ва бошқалар бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари инновацион тараққиётни таъминлаш, иқтисодиёт самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш, уни диверсификация қилиш, ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини барча соҳалар, жумладан, давлат бошқаруви органларига жорий қилиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Юртимизда халқаро стандартларга мувофиқ рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ахборот-коммуникация технологиялари маҳсулотлари экспортини кўпайтириш мақсадида шу йил 30 июнда Президентимизнинг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Меморандумда “SAP” компаниясининг мамлакатимиздаги ҳамкорлари ва интеграторлари экспертизаси сифатини ошириш, уларнинг Ўзбекистонда инновацион техник ишланмалар ва ечимларни жорий қилиш, қўллаб-қувватлаш борасидаги лойиҳалардаги иштироки, дастурий маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишни таъминлаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, меморандум доирасида SAP университет альянси орқали ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилишга келишилди. Ушбу глобал академик дастурда бугунги кунда дунёнинг 100 мамлакатидаги қарийб уч минг ўқув муассасаси иштирок этаётир. Дастур олий таълим муассасалари талаба ва ўқитувчиларининг техник ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш мақсадида уларни энг янги дастурий таъминот маҳсулотлари билан таништиради. Бунда инновацион техник ечимлар нафақат ўзлаштириш предмети, балки таълим жараёнининг муҳим таркибий қисмига айланади.
Мазкур ҳужжат юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш, ахборот технологиялар хизматлари экспорти ҳажмини янада ошириш, технологиялар трансфери, коммунал хизматлар учун замонавий биллинг тизимларини жорий этиш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини рақамлаштиришда ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш имконини беради.
Роман Бондарчук,
ЎзА
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
