Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Ақлли” контакт линзалар

28.01.2014
55 марта ўқилди
“Ақлли” контакт линзалар

Қандли диабет касаллигига чалинганлар учун “Google” корпорацияси махсус “ақлли” контакт линзаларни таклиф этмоқда. Бу лойиҳа ҳақида корпорация блогида сўз юритилган.

Мазкур линза қандли диабет билан касалланганлар учун ўта муҳим кўрсаткични, яъни қондаги глюкоза миқдорини мунтазам тарзда ўлчаб тура олади. Бунинг учун линза кишининг кўз ёши таркибини ҳар бир сонияда таҳлил этиб, олинган маълумотларни ташқи қурилмага узатиб боради.

Ушбу линзалар пластикка ўхшаш био-мослашувчи материалдан ишланган. Унда ўта митти сенсор, антенна ва чип жойлаштирилган. Унинг ишлаши учун керакли электр энергиясини радиоканал орқали ташқи қурилмадан олади. Қондаги қанд миқдори ҳақидаги маълумотлар ҳам шу радиоканал орқали узатилади.

“Ақлли” контакт линза яратувчилари келажакда унга митти ёруғлик манбаи ҳам улашлари мумкин, унинг ёрдамида қондаги қанд миқдори ўта ошиб ёки жуда пасайиб кетганлиги ҳақида огоҳлантирилади. Бундай хабарлар ҳатто кўз юмуқ бўлгандаям ишлайверади.

Теглар:#2014/4

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Юмшоқ контакт линзадан фойдаланганда кўзда нега ноқулайлик сезилади?Тиббий сабоқлар

Юмшоқ контакт линзадан фойдаланганда кўзда нега ноқулайлик сезилади?

Юмшоқ контакт линзалар – баъзи кўз хасталикларини даволашнинг қулай, замонавий ва арзон усули ҳисоб­ланади. Ушбу маҳсулотнинг афзалликлари боис бугун кўпчилик беморлар кўзойнак тақ

05.09.2022318
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024566
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023356
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024355