Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Таълим сифатини ошириш – долзарб масала

25.09.2017
29 марта ўқилди
Таълим сифатини ошириш – долзарб масала

Тошкент давлат стоматология институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш тизимига оид ҳужжатлари ижросига бағишлаб “Тиббиёт олий ўқув юртларида таълим жараёни сифатини юксалтириш ва ўқув жараёнини тўғри шакллантириш” мавзуида семинар ташкил этилди.

Институт проректори М.Дўстмуҳамедов ва бошқалар мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим тизимини модернизация қилиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослик йўналишларини такомиллаштириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишга доир муҳим масалалар белгиланган.

Президентимизнинг жорий йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 5 майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида самарали ишлар амалга оширилаётир.

Тошкент давлат стоматология институтида жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилиб, ўқув жараёнига илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материаллари кенг жорий қилинмоқда. Шунингдек, ўқув-педагогик фаолиятга, малака ошириш курсларига хориждаги таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш, магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларда амалиёт ўташини, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш ишлари бошлаб юборилган.

Институтда жорий ўқув йилидан бошлаб факультетларнинг барча курсларида камида иккитадан гуруҳда мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилгани талабаларнинг хорижий тенгдошлари билан мулоқот ўрнатиши ва халқаро стандартларга мос кадрлар тарбиялашни таъминлайди.

Тадбирда мазкур амалиётни тиббиёт йўналишидаги барча олий таълим муассасаларида жорий қилиш ижобий самара бериши таъкидланди. Талаба-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларда юксак ахлоқий сифатларни тарбиялаш, касбига бўлган масъулиятини шакллантириш ҳамда таълим сифатини янада ошириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Моҳигул Қосимова,

ЎзА

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024268
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024333
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025381
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024244