Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЗУҲРО ЮЛДУЗИ

30.08.2012
124 марта ўқилди
ЗУҲРО ЮЛДУЗИ

Сокин тун. Кўк юзида ой ва юлдузлар чарақлаб турибди. Фақат бу сокинлик қўйнида дарахтларнинг шитирлаши-ю анҳордан оқаётган сувнинг шарқираши эшитилиб турарди. Ҳамма ширин уйқуда. Тонгга яқин уйқуси қочган Гуллола ой ва юлдузларни дераза ортидан кузатиб турар эди. У қишлоқда яшайди. Тоғ бағрида жойлашган қишлоқ сўлим табиати билан барчани ўзига мафтун этади. Унинг тоза ҳавоси-ю, бетакрор табиати, катта анҳордан шарқираб оққан сувлари қизни ўзига мафтун этади. Гуллолани кўпинча уйидагилар ҳазиллашиб “буюк хаёлпараст” дейишади. Бунга сабаб унинг гоҳ қушлар каби самода учгиси, булут бўлиб ёмғир ёғдиргиси, ойнинг ёнига бориб унга гулдаста тақдим этгиси келаверганидан.  Осмонини ғуж-ғуж бўлиб безаб турган митти чироқлар қизалоқнинг ҳамиша эътиборини тортарди. Айниқса, саҳар чоғида ҳамма юлдузлардан ажралиб порлаб турадиган Зуҳро юлдузи унинг, фақатгина Гуллоланинг юлдузига айланган. Ҳар тонгга яқин гўё қизалоқни янги куни билан қутлаётган Зуҳро юлдузи билан хаёлан суҳбатлашган Гуллола аста ҳовли саҳнига тушди. Супада ширин уйқуда ётган опаси Муштарийнинг қучоғига кириб оҳиста уни туртиб, болаларча сўз бошлади.

– Опажон, ҳув анави менинг юлдузим. Кўрдингизми, у ҳамма юлдузлардан чиройли ва порлоқ. Сизникичи?- синглисининг кутилмаган саволидан Муштарий, эринибгина саволига жавоб берди.

– Меники Муштарий,– дея синглисига юзланиб.

– Вой, Муштарий юлдузи ҳам борми? – ҳайратланиб сўради Гуллола.

– Ҳа, у чиройли юлдуз ҳисобланади.

– Аммо барибир, менинг юлдузим сизникидан чиройли ва порлоқ.  У мени ҳамиша саҳарда кутиб олади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241173
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221029
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022894
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023780