Вафодор дугона

Зайнаб ва Фотима қалин дугона. Улар битта маҳаллада яшайди. Бир синфда таҳсил олади. Улар бирга кутубхонага, истироҳат боғларига боришади. Аҳил-иноқ икки дугона ҳаётини бир-бирисиз тасаввур қилолмайди. Зайнабнинг отаси тадбиркор, сирасини айтганда топармон-тутармон. Фотиманинг отаси эса корхонада оддий ишчи.

Бир куни Фотима дугонасига отасининг иши бошқа шаҳарга ўтгани, шу боис улар кўчиб кетаётганини айтди. Зайнаб эса хафа, чунки у азиз дугонасини йўқотишни хоҳламас эди-да. Зайнаб кун бўйи хомуш юрди, бу ҳолатни яқинлари сезиб, ундан сабабини суриштиришди. Бор гапдан хабар топган Зайнабнинг уйидагилари унга далда беришди.

Тонгда Фотималарнинг уйига почтачи келиб мактуб бериб кетди: “Яхши, илғор ишчи эканлигингиздан хабарим бор. Сизнинг заводимизда ишлашингизни хоҳлардим, Собиқ иш жойингиздаги маошингиздан икки баравар кўп ҳақ тўлаймиз, розимисиз?”

Эртаси куни икки дугона учрашишди, Зайнаб бахтиёр ҳолда дугонасига: “Фотима биз бу шаҳарда қоладиган бўлдик, дадам учун йирик корхонадан муносиб иш ўрни яратиб берилди,” – деди қувонч билан.

Дугонасининг қувончли хабаридан севинган Фотима уйига кираркан, дадасига Зайнабнинг отасига йирик корхонадан иш таклиф қилишгани, улар энди кўчиб кетмаслигини айтди. Отаси эса “Қизим, дугоналарни ҳам бир-биридан ажратиб бўларканми”, дея жилмайиб қўйди.

Зиёда ОҚИЛХОНОВА,

ТДШИ қошидаги хорижий тиллар академик лицейи ўқувчиси

Яна ўқинг:  Капалакнинг тақдири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: